Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

МЕҲНАТГА ЯРАША ШАРОИТ

Тошкент метрополитени унитар корхонаси раҳбарияти ва  меҳнат жамоасининг 2015-2016 йилларга мўлжалланган Жамоа шартномаси мажбуриятларини  2016 йилда бажарилиши ва касаба уюшмасининг  2016 йилдаги  фаолияти якунларига  бағишланган конференция бўлиб ўтди.

Бугунги кунда 3102 нафар ишчи-ходимга эга ташкилотда касаба уюшма қўмитаси фаолиятини алоҳида таъкидлаш мумкин. Ишчи-ходимларнинг ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш, маънавий-маърифий дунёқарашини ошириш,  соғлом турмуш тарзини тарғиб этишни асосий вазифалари сифатидан белгилаб олган қўмита ишининг яхши ташкил этилиши жамоада иш унумдорлигини оширишга замин яратмоқда.

Эътироф этиш лозимки, 2016 йилда Тошкент метрополитени Тошкент шаҳри йўловчиларига хизмат кўрсатиш бўйича бўлган эҳтиёжларини тўлиқ қондириши борасида белгиланган вазифаларни бажарилишида маълум даражада ишларни амалга оширди. Корхона нафақат йўловчиларга хизмат кўрсатишда, балки ишчи-ходимларига ҳам қулай, хавфсиз иш шароитлари яратиш борасида самарали фаолият олиб борди. Жумладан, сўнгги йиллар давомида метрополитен ишчи-ходимларининг ўртача ойлик маошлари ҳам бир неча баробар ўсишига эришилди, аниқроқ айтадиган бўлсак, 2016 йилнинг якунлари бўйича метрополитен ишчи-ходимларининг ўртача иш ҳақлари 790,3 минг сўмни ташкил қилган бўлса, декабр ойида  962,5 минг сўмни ташкил этди.

Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида, ўтган йилнинг октябрь ойидан бошлаб, метрополитенда ойлик йўл чипталари жорий қилинди. Натижада, имтиёзли йўловчилардан олинган даромад 1525,4 млн.сўм бўлиб, прогнозга нисбатан 54.8 млн. сўмга ёки 5,2 фоизга кўпайди. Ойлик йўл чипталари билан ташилган йўловчилардан 1207,5 млн. сўм даромад олинди.

Шунингдек, ёрдамчи-хўжалик фаолиятини ривожланишига, даромадлар кўпайишига барча бўлинмалар ўз ҳиссаларини қўшдилар. Даромадларни ошириш мақсадида, «Тошкент вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи» АЖ билан 2016 йилда тузилган, 16 та вагонни модернизация қилиш тўғрисидаги шартномани якунлаш, тааллуқли равишда 2017 йилга 24 вагонни модернизация қилиш тўғрисида янги шартнома тузиш, Тошкент метрополитени Юнусобод йўналиши иккинчи босқичини қурилишида иштирок этиш билан биргаликда, метрополитен учун зарур бўлган мутахассисларни тайёрлаш 2017 йилда барча хизмат, депо ва бошқа бўлимлар ёрдамчи-хўжалик фаолиятини янада ривожлантирилишига ва самарадорлигини оширилишига катта эътибор қаратилган.

— Тошкент метрополитенида меҳнат муҳофазасини яхшилаш ва ишлаб чиқариш травматизмини олдини олиш бўйича аниқ режа-тадбирларга асосан иш олиб борилди, — дейди корхона касаба уюшма қўмитаси раиси Б.Таджиев. — Ишчиларни махсус кийим-бош, пойабзал ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш, ҳамда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган дори-дармон қутиларини дори-дармон билан тўлдириш учун барча хизмат ва деполардан буюртмалар олинди.

Меҳнат муҳофазаси муҳандислари томонидан хизмат ва деполарда меҳнат муҳофазаси қоидаларига риоя қилиш бўйича режавий ва мақсадли текширувлар олиб борилди.

Иш жойларида, ишлаб чиқариш бўлинмаларида меҳнат муҳофазаси ҳолати бўйича уч босқичли маъмурий-жамоат назорати, ҳамда барча бўлинмалар, мансабдор шахслар ва ишчилар томонидан қонунчиликда ўрнатилган талаб, ва меҳнат хавфсизлиги стандартлари, қоида, меъёрлар, йўриқномалар ва бошқа техник-норматив ҳужжатларга риоя қилиниши устидан касаба уюшма ташкилоти томонидан доимий назорат қилиб турилмоқда.

Таъкидлаш ўринлики, корхонада ишчи-ходимларнинг бўш вақтларида мароқли ҳордиқ чиқариш ва дам олиш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун ҳам қатор ишлар амалга оширилади. Мунтазам равишда спорт мусобақалари, шахмат-шашка, стол тенниси бўйича спартакиадалар ўтказилиб турилади.

Жорий йилнинг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатларини ҳимоя қилиш йили” деб номланиши ҳам касаба уюшма ташкилотлари фаолиятига янада катта масъулият юклаб, инсон ҳуқуқлари ва манфаатлари йўлида олиб бораётган хайрли ишлари янада самарали бўлишини тақозо этади.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Noyabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!