АДАБИЁТ ГУЛШАНИ
Юртимизнинг кўплаб гўшаларида ўзбек мумтоз адабиётининг буюк намояндалари мутафаккир шоир Алишер Навоий таваллудининг 576 йиллиги ҳамда шоир ва олим Захириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 534 йиллигига бағишланган маърифий тадбирлар, адабий кечалар, илмий анжуманлар, мушоиралар ўтказилмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти «Темирйўлёнилғитаъмин» бошқармасида ҳам бўлиб ўтди. Ушбу маънавий-маърифий тадбир “Сихатгоҳ” санаторий-профилакторийсида бўлиб ўтди. “Адабиёт гулшани” мавзусида ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Миллий Университети “Ўзбекистон тарихи” кафедраси доценти, тарих фанлари номзоди А.Одилов ўз маърузаси билан иштирок этди.
Тадбирда бебаҳо маънавий меросимизни тиклаш, ривожлантириш ва кенг намойиш этиш жараёнида улуғ ватандошларимиз Алишер Навоий ва Захириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва ижодини чуқур ўрганишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Ёшларнинг қалби ва онгига Ватанга муҳаббат, эзгулик, инсонпарварлик каби эзгу ғояларни мустаҳкам қарор топтиришда уларнинг ўрни ва аҳамияти катта эканлигини таъкидлади маърузачи.
— Улкан маънавий хазина бўлган Бобур ижоди, айниқса, унинг адабиёт, тарих, тилшунослик, ҳуқуқшунослик, мусиқа ва географияга оид асарлари бизга тарихимиз ҳақида қимматли маълумотлар бериш билан бирга, ўзлигимизни англашда бебаҳо манба бўлиб хизмат қилмоқда, — дейди бошқарма касаба уюшма қўмитаси раиси Зухра Азизова. Бобур лирикаси эса ўзбек мумтоз адабиётининг энг ёрқин саҳифаларидан биридир.
Маънавий-маърифий тадбирда иштирок этганлар ўртасида шоирларнинг шеърлари бўйича шеърхонлик бўлиб ўтди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: