ИШ УНУМДОРЛИГИНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ
Бугунги кунда мамлакат касаба уюшмалари тизимида қизғин жараён кечмоқда. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда жамоа шартномаларининг ўтган йил якунлари бўйича бажарилиши муҳокамасига бағишланган меҳнат жамоаларининг умумий йиғилишлари бўлиб ўтмоқда.
Жорий йилнинг 14 февраль куни “Тошкент” минтақавий темир йўл узел маъмурияти ва касаба уюшма ҳудудий қўмитаси аъзоларининг биргаликдаги IV мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилишда 2016 йил давомида жамоа шартномаси мажбуриятларини бажарилиши якунлари кўриб чиқилди.
Унда, аввало, жамоа шартномасидаги ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқлари ҳимояси, меҳнати муҳофазаси, бандлик, меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзолари маънавиятини юксалтириш, соғломлаштириш масалаларини ўз ичига олган бандлари ижроси таҳлил этилди.
Йиғилишда “Тошкент” минтақавий темир йўл узели ҳудудий касаба уюшма қўмитаси раиси Ш.Рахимовнинг 2016 йил давомида жамоа шартномаси мажбуриятларини бажарилиши бўйича ҳисоботи тингланди.
— Инсон манфаатларини таъминлаш тамойили асосида ишчи-ходимларнинг ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш касаба уюшмамиз фаолларининг асосий иш мезонига айланган, — дейди Ш.Рахимов. — Аввало ишчи-ходимларимизни ишни бошлаши, ишдан соғ-саломат уйларига боришлари учун албатта меҳнат муҳофазасига риоя қилиш, меҳнат хавфсизлигини олдини олиш, меҳнат шароитларини яхшилаш, бахтсиз ҳодисаларга йўл қўймасликка корхона раҳбарлари, меҳнат муҳофазаси муҳандислари ва вакиллари ҳамда касаба уюшмаси аъзоларининг асосий бурчидир. Меҳнат муҳофазаси бўйича ҳудуддаги корхона ва ташкилотларда қатор тадбирлар ўтказилмоқда. Корхоналарда ишчи-ходимларга яратилган қулай ва хавфсиз иш шароитлари яхши йўлга қўйилганлиги боис турли бахтсиз ҳодисаларнинг олди олинибгина қолмай, ишда меҳнат самарадорлигини ошириш муҳим омил бўлмоқда.
Жумладан, узел жамоа шартномаси мажбуриятларидан кафолатли тўловлар ва компенсация тўловлари, ижтимоий соҳаларда, меҳнат муҳофазаси, иш шароитларини яхшилаш ва яна бир қанча масалалар бўйича бажарилган ишлар муҳокама қилинди.
Йиғилишда кун тартибидаги масала бўйича музокаралар бўлиб ўтди. Шунингдек, тадбирда бошқа ташкилий масалалар ва режалар таҳлил қилинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: