БОБУР ИЖОДИ—ЁШЛАР НИГОҲИДА
Тошкент темир йўл муҳандислари институтида тарихнавис адиб, лирик шоир ва буюк саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 534 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
— Бугунги кунда мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялаш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан ҳисобланади, — дейди институтнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Дилшод Баратов. — Шундай экан, ёшлар камолотида халқимизнинг ўлмас маънавий мероси, бетакрор маданияти ва санъати муҳим аҳамиятга эга. Бу борада Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижоди ва умрбоқий асарларининг таъсири беқиёсдир.
Тадбирда талаба-ёшлар томонидан шоирнинг дилбар ғазаллари, рубоий ва маснавийларидан намуналар ўқилди. Уни дунёга машҳур қилган “Бобурнома” асари, унинг Ватанга бўлган садоқати ва соғинчини ифодаловчи воқеалар асосида саҳна кўринишлари намойиш этилди. Айниқса, Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар” романи асосида тайёрланган саҳна кўринишининг маҳорат билан ижро этилгани иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Албатта, буюк шахс ҳаёти ва ижодий меросини ўрганиш ёшларимиз қалбига миллий истиқлол ғояларини сингдиришда, уларда ватанпарварлик ҳиссини уйғотишда ва аждодларга муносиб авлод бўлиб вояга етишида муҳим аҳамият касб этади.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: