Эълон
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳамда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасида 2015-2017 йиллар учун тузилган тармоқ келишуви мажбуриятларининг 2016 йилда бажарилиши натижалари бўйича меҳнат жамоаси конференцияси 2017 йил январь ойининг учинчи декадасида бўлиб ўтади. Шу муносабат билан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда ишлаётган ишчи-ходимлардан ҳамда касаба уюшма фаолларидан тармоқ келишувига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги таклифларини жорий йилнинг 25 декабрига қадар Республика Кенгаши меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлимига юборишларини сўраймиз.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: