Ижтимоий ҳимоя — фаровонлик гарови
Жорий йилни “Кексаларни эъзозлаш йили” деб номланиши муносабати билан Республика Кенгашининг раёсат мажлисида Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари Республика Кенгашининг 2015 йилга мўлжалланган ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни ижтимоий ҳимоялашни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режаси, “Кексаларни эъзозлаш йили” дастури тадбирларини бажариш бўйича тавсиялар ва топшириқлар тайёрланиб, бажариш учун қуйи ташкилотларга юборилди.
Республика Кенгаши тизимидаги қуйи касаба уюшма ташкилотлари томонидан дастур тадбирларини бажариш бўйича 2015 йилнинг ярим йиллиги давомида қуйидаги ишлар амалга оширилди:
– 77 нафар ёлғиз кексаларни коммунал хизматларини қисман тўлаш мақсадида 4.45 млн сўм сарфланди;
– “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги санаторий ва профилакторияларда 124 нафар ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни соғломлаштириш учун хўжалик ва касаба уюшма ташкилотлари томонидан 60.75 млн сўм сарфланди;
– Ховос темир йўл узели ва Тошкент темир йўл муҳандислари институти “Нуроний” кенгашларида рўйхатга олинган ёлғиз кексалар, меҳнат фахрийлари, уруш қатнашчиларини ижтимоий қўллаш мақсадида Республика Кенгаши ва касаба уюшма ташкилотлари томонидан 10.0 млн сўм миқдорида хомийлик ёрдами кўрсатилди;
– жамоа шартномалари ва келишувлари орқали 322 нафар кексаларга озиқ-овқат маҳсулотлар ажратиш, коммунал хизматларини тўлаш ишларини амалга ошириш учун хўжаликлар томонидан 21.62 млн сўм, касаба уюшма ташкилотлари томонидан 8.59 млн сўм сарфланди;
– пенсия ёшига ётган 262 нафар ходимларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш ва уларни қимматбаҳо совғалар билан тақдирлаш ишлари учун хўжаликлар томгонидан 174.5 млн сўм, касаба уюшма ташкилотлари томонидан 7.47 млн сўм маблағ сарфланди;
– корхоналарнинг 2103 нафар собиқ ходимларига моддий ёрдам кўрсатиш учун хўжаликлар томонидан 663.5 млн сўм, касаба уюшма ташкилотлари томонидан 47.7 млн сўм сарфланди.
Шунингдек, тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва унинг тизимидаги касаба уюшма ташкилотларида жамоа шартномалари ва келишувлари воситасида ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ижтимоий шериклик орқали фуқароларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ҳам муайян ишлар амалга ошириб келинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: