СПОРТ МУСОБАҚАСИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ
Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини ошириш, ёшларнинг спортда ўз куч ва иқтидорини намоён этиш учун кенг шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ва бу йўналишда кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Ана шундай спорт тадбирларидан бири “Қўқон” минтақавий темир йўл узели ҳудудий касаба уюшма қўмитаси томонидан ҳам мантазам ташкил этиб келинмоқда.
Жорий йилнинг октябрь ва ноябрь ойларида “Қўқон” МТУ ҳудудий касаба уюшма қўмитасининг XXVII анъанавий спорт мусобақалари бўлиб ўтди. Спартакиадада спортнинг шахмат-шашка, дарц, армреслинг, тош кўтариш, стол тенниси, волейбол ҳамда футбол турлари бўйича “Қўқон” минтақавий темир йўл узели тасарруфидаги корхона ва ташкилотлар ишчи-ходимлари беллашишди. Унда жами 229 нафар ишчи-ходим фаол иштирок этиб, улардан 28 нафари аёлларни ташкил этди. Спорт мусобақалари жуда қизғин ва шиддатли тус олди. Натижада, 87 нафар иштирокчи турли йўналишлардаги мусобақаларда ғолибликни қўлга киритди. Футбол мусобақасида эса ғолиб жамоасига мусобақа кубоги топширилди. Тадбир сўнггида барча ғолиблар ҳамда мусобақаларнинг 5 нафар ҳаками ҳудудий қўмитанинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: