Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИ — БОШ ОМИЛ

Жорий йилнинг 24 ноябрь куни “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти Меҳнат муҳофазаси, техника ва саноат хавфсизлиги бошқармаси ҳамда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг биргаликдаги кенгайтирилган селектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилиш янги таҳрирдаги “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ корхона, ташкилот ва муассасаларида 2016 йил ўтган даври мобайнида ишлаб чиқариш билан боғлиқ содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва меҳнат муҳофазасини ташкил этиш билан боғлиқ бошқа масалаларга бағишланди.
Тадбирда Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Тоирхон Нуриллаев, “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида маъруза қилди.
— Ўзбекистон Республикасининг амалдаги “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни 1993 йилда қабул қилинган бўлиб, ҳозирги вақтда бозор иқтисодиётининг замонавий талабларига ва амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг чуқурлаштириш, иқтисодиётни либераллаштириш, ижтимоий шерикликни мустаҳкамлаш, мамлакатда меҳнат қонунчилиги ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантирилишига қаратилган чора-тадбирларга мос келмай қолганлиги сабабли ҳамда “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги, “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги, “Радиациявий хавфсизлик тўғрисида”, “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги (янги таҳрирда), “Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари қабул қилинганлиги “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қайта кўриб чиқиш заруратини юзага келтирди, – дейди Т.Нуриллаев. — Қонун лойиҳаси халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларини, меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги соҳасидаги Халқаро Меҳнат Ташкилотининг конвенциялари ва тавсияларини, 20 дан зиёд хорижий, жумладан, Европа Иттифоқи мамлакатлари, Япония, Жанубий Корея ва бошқа давлатларнинг тажрибасини инобатга олган ҳолда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича амалдаги норматив базани такомиллаштиришга қаратилган.
Шунингдек, янги таҳрир қонунга кўра касаба уюшма ваколатлари кучайтирилди, яъни касаба уюшмалари ва ходимларнинг бошқа вакиллик органлари, шунингдек ходимларнинг ўзи меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил этган шахсларга, меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини ўрганиш, иш берувчиларнинг жамоа шартномалари ва келишувларида назарда тутилган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиши хуқуқи берилган. Бундан ташқари, Қонунда касаба уюшмалари ташкилотларининг раҳбарларидан ва бошқа мансабдор шахсларидан меҳнат шароитлари ва муҳофазаси тўғрисида, шунингдек ишлаб чиқаришдаги барча бахтсиз ҳодисалар ҳамда касб касалликлари ҳақида ахборот олиш хуқуқи мавжуд.
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни сифатли ва самарали текшириш, техникавий ва ташкилий сабабларни кўрсатиш, уларни бартараф этиш чора-тадбирларини мукаммал ишлаб чиқиб, ижроси таъминланиши натижасида ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар олди олинишига эришиш мақсадида, касаба уюшмалари ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва касб касалликларини текширишда иштирок этадилар, деб белгилаб қўйилганлиги таъкидланди.
Шунингдек, тадбирда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ корхона, ташкилот ва муассасаларида 2016 йилнинг ўтган даври мобайнида содир бўлган иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг “Меҳнат муҳофазаси ҳолатини жонлантириш тўғрисида”ги буйруғи бажарилиши юзасидан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ меҳнат муҳофазаси, техника ва саноат хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи М.Толипов батафсил тўхталиб ўтди. Иштирокчилар меҳнатни муҳофаза қилишда жамоатчилик назоратини кучайтириш, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил фаоллигини ошириш, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ушбу долзарб масалага оид муаммоларни бартараф этиш ва келгусида олдини олиш борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Noyabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!