СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА
Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллигига бағишлаб жорий йилнинг 25 ноябрь куни “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти минтақавий темир йўл узеллари терма командалари ўртасида стол тенниси бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.
Мамлакатимизнинг турли ҳудудларида фаолият юритаётган темирйўлчилар ўртасида спортни оммалаштириш, меҳнат жамоаларида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, бу орқали ходимлар ва уларнинг оила аъзолари саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди.
Кўтаринки ва қизғин курашларга бой ўтган беллашувларда 1-ўрин “Қарши” минтақавий темир йўл узели жамоасига, 2-ўрин “Қўнғирот” минтақавий темир йўл узели жамоасига ва 3-ўрин “Бухоро” минтақавий темир йўл узели жамоасига насиб этди.
Тадбир сўнггида барча ғолиб ва совриндорларга ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: