ЁШЛАР САЛОМАТЛИГИ ЙЎЛИДА
“Тошкент” минтақавий темир йўл узели касаба уюшма ҳудудий қўмитаси томонидан ёш темирйўлчиларнинг жисмоний баркамол, соғлом ва бақувват бўлиб камол топиши мақсадида уларнинг ўқишдан бўш пайтларида турли спорт мусобақалари ташкил этиб келинади. Ана шундай тадбирлардан бири жорий йил 18 ноябрь куни Тошкент темир йўл касб–ҳунар коллежи ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтди. Мусобақа стол тенниси бўйича ўтказилди. Унда коллежнинг 12 нафар ўғил ва қиз болалари иштирок этди. Мусобақалар қизғин ва шиддатли тус олди. Ҳар бир жуфтлик ғолиблик учун курашди. Айниқса, Тошкент темир йўл касб-ҳунар коллежидан С.Салахов, А.Гаппарова, С.Муминова, Ховос темир йўл касб–ҳунар коллежидан эса З.Бобоярова, Д.Эштаев, Х.Мирсалимовлар ўзларининг чаққон ва эпчилликларини намойиш этдилар. Натижада ўқувчилар орасида 6 нафари ғолибликни қўлга киритди. Барча ғолибларга ҳудудий касаба уюшма қўмитасининг қимматбаҳо совғалари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: