Мозийга саёхат
Вақти вақти билан саёҳат қилиб, табиат бағрида бўлиш ёки тарихий жойларни томоша қилиш ҳар бир инсоннинг руҳиятида ўзгача кўтаринки кайфиятнинг пайдо бўлишига сабаб бўлиши ҳеч биримизга сир эмас. Энг қизиқарлиси ҳар бир саёҳат ўзидан сўнг саёҳатчида бир бирига ўхшамаган ёқимли таасуротларни қолдиради.
Жорий йилнинг 12 ноябр куни Тошкент темир йўл муҳандислари институти касаба уюшма қўмитаси томонидан институт ходимлари учун тарихий ва гўзал Самарқанд шаҳрига навбатдаги саёҳат уюштирилди. “Соғлом она ва бола йили” мазмун моҳиятидан келиб чиқиб амалга оширилган ушбу тадбир барча иштирокчиларда кўтаринки кафият бағшида этди десак муболаға қилмаган бўламиз. Чунки тадбир иштирокчилари дастлаб Пайариқ туманидаги “Имом ал Бухорий” мажмуасини зиёрат қилиш билан саёҳатни бошлашди. Ундан сўнг Ҳазрат Ҳизр қабристонида жойлашган Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов қабрларини зиёрат қилишди. Ушбу масканда бўлган барча зиёратчиларнинг кўнглида ўзгача бир ҳис ҳаяжон пайдо бўлиб, мустақиллик, тинчлик, фаровонлик неъматларининг раҳномаси бўлган буюк зот хотирасини эслаб бош эгиб таъзим қилишди. Мустақиллик асосчиси, озод ва обод Ватан бунёдкори бўлган муътабар инсон Ислом Абдуғаниевич Каримов руҳи покларига бағишлаб қуръон оятларидан тиловатлар ўқилди.
Тадбир давомида саёҳатчилар Гўри Амир, Шоҳи Зинда, Регистон, Хўжа Дониёл тарихий мажмуаларида ҳам бўлишиб бу иншоатларнинг тарихи ҳақидаги билим ва таассуротларини бойитишди. Мазкур қадимий биноларнинг қурилиши, улуғвор тарихий обидаларимизнинг мафтункор кўриниши, жуда нозик дид билан сайқалланганлиги, асрлар оша салобат билан қад ростлаб туриши, аждодларимиздан бизга қолдирилган бебаҳо маънавий мерос барчани ҳайратга солиб сайёҳларнинг қалбида яна бир бор миллий ғурур ва фахрнинг юксалишига сабаб бўлди.
Самарқанд шаҳрида истиқлол йилларда амалга ошириб келинаётган бино ва иншоатларнинг қурилиши, кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ишларининг олиб борилаётганлиги шаҳар кўркига кўрк қўшиб келинаётганлиги барчанинг қувончига қувонч қўшди. Бундай бунёдкорлик, қурувчилик ишларининг амалга ошириб келинишининг энг асосий сабаби юртимизда ҳукм сураётган тинчлик, барқарорлик, одилона олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг ёрқин намунаси эканлиги барчанинг кўнглидан ўтди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: