“КЎЗИМНИНГ ГАВҲАРИ, АЛЛА!”
Марказий темирйўлчилар маданият саройи Бухоро филиали залида “Бухоро” минтақавий темир йўл узелининг касаба уюшма ҳудудий қўмитаси ташаббуси билан 2016 йил — Соғлом она ва бола йили давлат дастури доирасида “Кўзимнинг гавҳари, алла!” номли кўрик-танлов ўтказилди. Тадбирда “Бухоро” минтақавий темир йўл узели тасарруфидаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар иштирок этишди.
Кўрик-танловда Бухоро вагон депоси, Бухоро алоқа ва ишорат дистанцияси, Бухоро локомотив депоси ҳамда минтақавий темир йўл узели жамоалари иштирок этишди. Жамоалар тўртта шарт: таништирув, алланинг моҳияти, миллий урф-одатларга таяниб, саҳна кўринишида алла айтиш ва эркин мавзулар бўйича беллашдилар. Ҳар бир жамоа аъзолари миллий урф-одатларимизни қай даражада билишларини намойиш этишди. Ҳар бир ижро этилган алла йиғилганларда ўзигача таассурот қолдирди. Натижада кўрик-танлов якунига кўра, Бухоро алоқа ва ишорат корхонасининг қизлар энг кўп бал тўплаб ғолибликни қўлга киритишди. Иккинчи ўринни эса иккита жамоа Бухоро вагон депоси ва локомотив депоси аъзолари эгаллашди. Учинчи ўрин “Бухоро” минтақавий темир йўл узели жамоасига насиб этди.
Шунингдек, тадбирда маданият саройнинг тўгарак қатнашчилари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар ва рақслар танловга файз бағишлади.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: