Касаба уюшма аъзолари Анхор – Локомотив боғида
Пойтахтимиз марказида қад ростлаган “Анҳор” – Локомотив боғи тез орада аҳолининг севимли масканларидан бирига айланиб улгурди. 20 дан ортиқ болалар, ўсмирлар ва катталарга мўлжалланган атракционлар мириқиб дам олишга имкон беради. Боғнинг айниқса, кечки қиёфаси турли рангли чироқлар ва фаввора ёғдусида янада кўркам кўриниш касб этади.
— Ёз фаслида минглаб кишилар боғимизга ташриф буюриб, оилавий дам олиб кетишди, – дейди боғ директор ўринбосари Равшан Исабоев. — Ҳаво ҳарорати сал пасайганига қарамай мехмонлар сони кескин камайгани йўқ. Барча атракционларимиз замонавий, қулай ва турли ёшдаги кишиларга мўлжалланган. Кичик сув ҳавзамиздаги моторли балон-кемалар кўпчиликка манзур бўлмоқда. Картинг ихлосмандлари ҳам мамнунликларини яшириб ўтиришмаяпти. Барча ҳаракатларимиз боғ ташриф буюрганларни вақтларини чоғ ўтказиб, мириқиб дам олишларига қаратилган.
Дарҳақиат боғда очилган картинг клуби мехмонлар ташрифини кескин ортишига хизмат қилди дейиш мумкин. Муҳими, аҳолига беминнат хизмат қилаётган клуб замонавий талабларга хавфсизлик қоидаларига тўла жавоб беради. Шу боис картинг ихлосмандлари алохида ва жамоавий мунтазам ташриф буюришмоқда. Турли корхона ва ташкилотлар ўзаро мусобақа ташкил этишлари ҳам одатий ҳолга айланди. Барча атракционларда бўлгани каби, бу ерда ҳам аҳоли эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда пул тўлаш шакли уч хил ҳолатда – нақд, пластик кароточка ва пул кўчириш йўлли орқали амалга оширилади. Картинг мусобақасини ташкил қилмоқчи бўлган ва доимий мижозларга 5% дан 25% гача чегирмалар мавжуд. Чегирмалар боғ маъмурияти билан шартнома тузилаётганда ўзаро келишган ҳолда амалга оширилади. Мижозлар учун боғда фуд-кортлар ҳам мунтазам хизмат кўрсатади. Бу ерда одди гамбургер, сенвичлардан тортиб Италян пиццасигача, миллий ва европча усулда тайёрланадган махсус таомларгача тайёрланади. Фуд- кортларда “Wi-Fi” тзими йўлга қўйилган бўлиб интернет хизматидан исталганча фойдаланиш имконияти тақдим этилган. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Тез орада Анҳор – Локомотив боғида янги ресторан ва кинозаллар фаолияти йўлга қўйилади. 4 та кинозалларнинг барчаси “3D” форматида бўлади. Махсус ўйин зали ҳам очилиши режалаштирилган. Қилинаётган барча ишлар пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари, қолаверса, темирйўлчиларга қулайликлар яратишга қаратилган. Шу кунларда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳамда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамкорлигида тизимда хизмат қилаётган ишчи-ходимлар Анҳор – Локомотив боғида оилавий дам олишлари учун 50 миллион сўм маблағ сафарбар қилинди. Боғ ҳудудида амал қилувчи махсус карталар ёрдамида исталган атракциондан фойдаланишлари мумкин. Қувонарлиси бундай ижобий ишлар мунтазам давом эттирилиши режалаштирилган.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: