Асосий мақсад – ишчиларга муносиб меҳнат шароитини яратиб бериш
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти корхоналарида ишчи-хизматчиларни ижтимоий томонидан қўллаб-қуввватлаш ва муносиб меҳнат шароитини яратиб беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Тошкент МТУга қарашли “Чуқурсой” станциясида ҳам темирйўлчиларнинг яхши шароитларда меҳнат қилишлари ва ҳордиқ чиқаришлари доимий назоратда. Ана шу мақсадда касаба уюшмаси қўмитаси томонидан тузилган иш режасига мувофиқ йил бўйи қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинади. Энг муҳими, ушбу йўналишда олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ўз самарасини бериб, жамоада иш унумдорлиги ошмоқда. Меҳнат муҳофазасини тўлиқ таъминлаш мақсадида станцияда алоҳида режа ишлаб чиқилган ва унга тўлиқ амал қилиниши талаб этилади. Ишчилар олдига қўйилган талаблар уч босқичда кузатувдан ўтади. Станция навбатчиси ҳар куни, корхона раҳбарияти ва касаба уюшма қўмитаси вакиллари ҳар ўн кунда ва ой якунида ишчиларни меҳнат муҳофазасига қай даражада амал қилаётганликларини назораттан ўтказишади. Жорий йилнинг дастлабки саккиз ойи давомида 33 та кундузги ва тунги текширувлар ўтказилган. Қайд қилинган камчиликлар атрофлича ўрганилиб, тегишли чоралар кўрилган. Корхонада ушбу йўналишда ишлар тўғри йўлга қўйилганлиги боис инсон ҳаёти билан боғлиқ бахсиз ҳодисалар кузатлигани йўқ. Станцияда дастлабки йил иш оли бораётган ходимларга қишги мавсум олдидан ва улар биритирилган тажрибали темирйўлчиларга батафсил равишда қўшимча тушунтириш ишлари олиб борилади.
— Станциямизда 230 нафарга яқин ишчилар хизмат қилишади,- дейди “Чуқурсой” станцияси касаба уюшма қўмитаси раиси Васила Назарова. —Ҳар кунги ишни ходимларимизни меҳнат муҳофазаси ва шахсий хавфсизлик бўйича тушунтириш билан бошлаймиз. Кун давомида қилиниши лозим бўлган ишлардан хабардор қилиш баробарида уларнинг мурожаатларини тинглаб зарурий ёрдам кўрсатамиз. Моддий ёрдам сўраб мурожаат қилган барча ишчиларимизга кўмак ажратилди. Улар махсус кийим-бош ва пойабзаллар билан тўлиқ таъминланганлар. Ҳар бир ходимга алоҳида эътибор қаратилаётганилиги корхона иш суратини ошириб муваффақиятларнинг асосий омил бўлмоқда.
Корхонада талон тизимининг аниқ ва мукаммал ишлаши ходимларни ҳар доим сергак туришга ундайди. Ўтган саккиз ой давомида маълум камчиликка йўл кўйган 6 нафар ходим огоҳлантирилган. Касаба уюшмаси қўмитаси ишчиларни фаол рағбатлантириб келаётгани ҳам самарадорликка хизмат қилмоқда. Байрам ва концертларда чегирмали чипталар, темирйўлчиларнинг фарзандларига иссиқ ёз фаслида оромгоҳларга йўлланмалар тарқатилилди. 9 май хотира ва қадрлаш куни муносабати билан иккинчи жаҳон уруши иштирокчиларига озиқ-овқат жамланмаси етказиб берилди. 60 ёшга тўлган фахрий темирйўлчилар ҳам муносиб тақдирланди. Станция ишчилари ўртасида спортга бўлган қизиқишни ҳам эътироф этиш жоиз. Улар анъанавий “Отам онам мен-спортчилар оиласи” мусобақаларида фахрли ўринларни эгаллашмоқда. Соғлом турмуш тарзи ва муносиб меҳнат шароитига эга бўлган ходимлар бундан кейин ҳам иш унумдорлигини ошришиб боришлари тайин.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: