Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

Самарқанд сафари самарали бўлди!

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорли жамияти тасарруфидаги корхоналар касаба уюшмаси қўмиталари ташаббуси билан Республикамизнинг қадимий шаҳарлари бўйлаб сайёҳатлари давом этмоқда. Ўтган ҳафта Тошкент темир йўл масофаси ходимлари Самарқандга бориб келишганди. Бу гал Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармасининг 40 нафар ишчи-ходимлари Самарқанддаги қадимий ёдгорликлар билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишди. “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурига мувофиқ амалга оширилган турни Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши таъсисчилиги остидаги “Темирйўл касаба сервис” МЧЖ ташкил этди. Ходимлар кўҳна шахрга барча қулайликлар ва шароитларга эга тез-юрар “Afrosiyob” электропоездида корхона маблағлари ҳисобидан бориб келишди. Шаҳар бўйлаб саёҳат кааба уюшмаси қўмитаси кўмагида имтиёзли равишда амалга оширилди. Темирйўлчилар сафарларини Имом ал-Бухорий мақбарисини зиёрат қилишдан бошлашди. Буюк муҳаддис ётган зиёратгоҳдан сўнг Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси ходимлари Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ётган қабри томон йўл олишди. Мустақиллик асосчиси, Ўзбек ҳалқининг буюк фарзанди бўлган Ислом Каримовни хотирасига Қуръон тиловат қилинди ва чуқур қайғу билан эсга олинди.
— Президентимиз қалбларимизда мангу яшайдилар, – дейди Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармасининг касаба уюшмаси қўмитаси раиси Бахтиёр Орипов. Бу инсоннинг мамлакатимиз учун қилган эзгу ишларини авлодлар бир умр ёдда тутади, фахр-ифтихор билан эслайди. Кўҳна шаҳарга олдин ҳам кўп маротаба келганман. Самарқанд чинданам ҳам кўркамлашиб янги қиёфа очибди. Тарихий обидалар билан замонавий иншоотлар чиройи уйғунлашиб кетган. Қадимий шаҳарга қилган саёҳатимиз таассуротларга бой бўлди.
Темирйўлчилар саёҳат давомида бир неча асрлардан буён ўз ҳолатини ўзгартирмай келаётган, юксак меъморий ишланмалар билан қад ростлаган Улуғбек расатхонаси, Регистон майдони, Гўри Амир, Шохи зинда ва Дониёл пайғамбар мақбаралари каби жойларни кўздан кечиришди.
img_0021

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!