Кучлилар сараланди
“Ўзтемирйґлконтейнер” АЖда истиілолимизнинг 25 йиллиги муносабати билан спорт тадбири ґтказилди. Унда қатнашган 50 нафарга яқин ишчи-ходимлар стол тенниси, дартс ва шахмат баµс¬ларида ўз имкониятларини синаб кґришди.
Беллашувлар олимпия тизимида ташкил этилди. Дастлаб дартс йўналишида ғолиб ва сов¬риндорлар номи аниқланди. Эътиборлиси, унда мазкур корхонада фаолият олиб бораётган хотин-қизлар иштирок этишди. Баҳслар якунига кўра, Нигора Шомуродова биринчи ўринни эгаллади. ғолибдан 5 очко кам жам¬ғарган Фотима Шоакромова эса иккинчи поғонадан жой олди. Кучли учликни ёш истеъдодли Мунира Каримова якунлаб берди.
— Дартс беллашувларини аёллар ўртасида ташкил этишимиздан мақсад улар орасида спортни кенг оммалаштириш, шунингдек, “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижросини таъминлашдир, — дейди “Ўзтемир¬йґлконтейнер” АЖ Касаба уюшма қўмитаси раиси Абдурозиқ Нигмонов. — Йил якунига қадар “Локомотив” марказий жисмоний тарбия спорт клуби билан ҳамкорликда яна бир қанча спорт мусобақаларини ташкиллаштиришни режалаштирганмиз.
Стол тенниси беллашувлари ҳам кутилганидек қизғин тарзда ўтди. Жами 20 нафарга яқин хаваскор теннисчилар Ғалаба қозониш учун бор имкониятларини ишга солишди. Натижаларга кўра, Шавкат Норматовга етадиган рақиб топилмади. У барча рақибларини йирик ҳисобда мағлуб эта олди. Мусобақанинг иккинчи ва учинчи ўринлари Комил Азимов ва Даврон Каримовларга насиб этди.
Ақл гимнастикаси бўлмиш шахмат баҳсларида Комил Азимов бош сов¬ринни қўлга киритди.
Мусобақа якунида ғолиб ва сов¬риндорлар диплом ҳамда қимматбаҳо сов¬ғалар билан тақдирланишди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: