МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИ БЎЙИЧА МОНИТОРИНГ ЎТКАЗИЛДИ
Мамлакатимиз темир йўл тизимида фаолият кўрсатаётган соҳа ходимлари хавфсизлигини таъминлаш учун аввало, меҳнат муҳофазаси талабларини тўғри ташкил этиш зарур.
Бунинг учун ўрта бўғин раҳбарлари ҳамда ишчи-ходимларни билим ва кўникмаларини ошириш ҳамда меҳнат муҳофазаси бўйича доимий назорат ишларини ўз вақтида олиб бориш зарур. Бу борада “Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасида ҳам бир қатор чора-тадбирлар йўлга қўйилган.
Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2020 йил 11 сентябрдаги №-02-03-118-сонли фармойишига биноан, жорий йилнинг 14-19-сентябрь кунлари тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши меҳнат муҳофазаси хизмати мутахассислари томонидан “Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси томонидан ташкилотларда меҳнат муҳофазаси ва меҳнат шароитлари ҳолати бўйича мониторинг ўтказилди.
Унга кўра корхоналарда иш берувчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сонли қарори билан тасдиқланган “Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жарохатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари бўйича меҳнат шароитларини баҳолашга оид ишларнинг қай даражада амалга оширилгани кўриб чиқилди. Мониторинг саволномаси асосида олиб борилган ишлар ўрганилди ҳамда меҳнат муҳофазаси бўйича меъёрий хужжатларнинг электрон вариантлари берилиб, амалда қўллаш ва меҳнат муҳофазасини яхшилаш бўйича тавсиялар берилди. Корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат муҳофазаси ҳолатини янада яхшилаш, маъмурий-жамоатчилик назоратини фаол ташкил этиш бўйича ҳам ўрта бўғин раҳбарларига ва ишчи-ходимларга қўшимча тушунтириш бериб ўтилди.
Ушбу мониторинг якуни “Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси раҳбарияти ва касаба уюшма ҳудудий қўмитасининг биргаликдаги йиғилишида муҳокама қилиниб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: