Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ҚЎҚОНДА РАҲБАР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

Қўқон минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси таркибидаги корхоналарда жами 5779 та ишчи-ходим бўлиб, улардан 2386 тасини ёшлар ташкил қилади, бундан 247 таси хотин-қизллар. Бу ишчи-ходимларнинг 41.3% ни ёшлар ташкил қилади деганидир. Бундан ташқари Қўқон темир йўл транспорти касб-ҳунар коллежида 246 та ўқувчи талаба-ёшлар тахсил олади.

Жорий йилнинг 11 март куни Қўқон минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси Қўқон локомотив депосида “Рахбар ва ёшлар учрашуви” очиқ мулоқоти ташкил этилди. Унда Қўқон минтақавий темир йўл узели УК бошлиғи Б.Милладжанов ҳамда Қўқон МТУ УК касаба уюшма Ҳудудий қўмита раиси М.Мирхамзаевлар иштирок этишди. Йиғилишда Б.Милладжанов ҳозирги кунда ёшларга қатор имкониятлар яратилиб, катта ишонч билдирилаётганлигини ва бу имкониятлардан тўлақонли фойдаланиш билан бирга ёш раҳбар ходимларни тайёрлашда уларни билим-савияларини ошириб ўз устиларида тинмай ишлашлари кераклигини таъкидлаб ўтди. Бунда эса Қўқон МТУ УК да ёшлар иттифоқи етакчилар Кенгаши, корхоналар касаба уюшма қўмиталари ёрдамида ушбу ишларда жонбозлик кўрсатиши ва бу каби ишларни амалга оширишда уларга рахбарият томонидан барча заруририй шарт-шароитлар яратиб берилишини билдирилди.

Қўқон МТУ касаба уюшма Худудий қўмита раиси М.М.Мирхамзаев сўзга чиқиб, ёшларни ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, онги ҳамда қалбида мустақиллик ғояларига содиқлик, миллий ўзликни англаш, Ватанга мухаббат, унинг тақдирига дахлдорлик, фидоийлик хиссини қарор топтириш ва ривожлантириш, турли мафкуравий тахдидлардан асраш, ёшларни ўз мутахассисликларини пухта эгаллашлари учун муносиб шароитлар яратиш, мехнатсеварлик қобилиятларини ривожлантириш, инооватцион ғояларини қўллаб-қувватлаш, фаол ва ташаббускор ёшларни тақдирлаш бўйича доимий иш олиб борилиши зарурлиги тўғрисида фикр билдирди.

Шунингдек, бугунги кунда ёшларни турли ҳил экстремистик оқимларга қўшилиб кетмасликлари, уларнинг ҳуқуқий онгини ривожлантириш, муаммоларини ўрганиш юзасидан Қўқон МТУ УК тассаруфидаги корхона, ташкилот ва таълим муассасаларида ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотлари билан хамкорликда турли ҳил давра сухбатлари ўтказилиши белгилаб олинди. Фуқароларнинг тинч хаёт кечириши ва уларнинг хуқуқни мухофаза қилувчи органларга бўлган ишончининг ортиши ушбу органлар томонидан хуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ишларнинг самарали ташкил этилганлигини такидлаб ўтилди. Бугунги кунда содир этилаётган аксарият хуқуқбузарлик ва жиноятлар вояга етмаган ёшлар томонидан амалга оширилаётганлиги, буларнинг олдини олиш мақсадида ёшлар ўртасида хуқуқбузарликларни олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш ишларини амалга ошириш юзасидан бажарилаётган бир қатор ишлар мавжудлигига тўхталиб ўтилди. Бундан ташқари Қўқон МТУ УК корхоналарида фаолият юритаётган ишчи-ходимлар ўртасида “Устоз – шогирд” тизимини самарали йўлга қўйилганлиги,, бириктирилган устоз назорати остида ёш мутахассисларни тарбиялаш ва касбга тайёрлаш, шахсий тайёргарлик амалий кўникмалари сифатини ошириш, касбий вазифа ҳамда мажбуриятларини тўғри бажариш, ўз бурчини доимо хис қилган холда виждонан, халол меҳнат қилишга ўргатиш ҳамда иш жойи ва меҳнат жамоасига мослашишига ёрдам кўрсатиш кераклиги айтилди.

Тадбирда ҳозирги кунда ёшларга эътибор давлат сиёсати даражасига чиққанлиги таъкидланиб, Ўзбекистон Республикасида чиқарилган ёшларга оид қарор, фармон ва меъёрий хужжатлар билан таништирилди ва 2020 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар дастурини жойларда тадбиқ этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди. Қўқон МТУ УК ҳудудидаги барча корхона, ташкилот ва таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилот етакчилари иш фаолиятини тўғри ва самарали йўлга қўйиш юзасидан бажарилиши лозим бўлган ишлар хусусида тўхталиб ўтилди ва бу борада тегишли тушунтиришлар берилди.

Йиғилиш давомида ёшларни қизиқтирган саволлари ва муаммолари муҳокама қилинди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Noyabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!