ТОШКЕНТДА “БАЛЛИ ҚИЗЛАР” КЎРИК-ТАНЛОВИ
“Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасининг Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси томонидан Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан “Балли қизлар” кўрик-танлови ўтказилди.
Тасарруфдаги 20 та бошланғич ташкилотлардан жами 40 нафарга яқин хотин-қизлар миллий таом – палов ҳамда салат тайёрлаш ва мева-сабзавотларни дид билан безаш каби шартларда ўзаро беллашдилар. Қизиқарли кечган танлов якунларига кўра ғолиблар ҳакамлар ҳайъати томонидан тўпланган баҳолаб борилди. Тўпланган баллар якунига кўра жами 18 нафар ғолиб иштирокчилар Ҳудудий касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари билан тақдирланди. Унга кўра миллий таом – ош тайёрлаш бўйича биринчи ва иккинчи ўрин Тошкент технологик маркази ҳисобчилари Шаҳноза Давирова ва Моҳигул Қаюмовага насиб этди. 2-ўринни “14-сонли рельс пайвандлаш поезди” унитар корхонаси ходимлари Васила Хакимова ва Камола Умарова эгаллади. Кучли учликдан Тошкент юк вагон депоси ходимлари Вазира Авазова ва Манзура Эрматова жой олди.
Кўрик танлов шартларига кўра салат тайёрлаш ҳамда мева сабзавотларни дид билан безаш шартлари бўйича ҳам ғолиблар аниқланиб, касаба уюшма Ҳудудий қўмитасининг эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: