ТЕМИРЙЎЛЧИ АЁЛЛАР ҲАР ДОИМГИДЕК ЭЪЗОЗДА
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти Ишларни бошқариш дирекцияси ҳамда бошқарма Касаба уюшма қўмитаси томонидан 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тизимда жонкуярлик билан меҳнат қилаётган бир гурух аёллар Бошқарма касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Унда Персонални бошқариш ва кадлар тайёрлаш бошқармаси бошлиғи А.Олламов, Ишларни бошқариш дерикцияси бошлиғи Р.Инагомов, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти юристи Й.Назаров, Бошқарма касаба уюшма раиси Ш.Умаровалар иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққанлар аёлларни байрам билан табриклаб уларга энг самимий тилакларни билдирдилар.
– Бутун келажак авлодларни муносиб тарбиялаш, камол топтиришда ҳамда юртимизни ривожлантиришда аёлларнинг ўрни беқиёс, уларни меҳнатини муносиб қадрлаш ҳамда эътибор қаратиш Касаба уюшма қўмиталарининг зиммасидадир – дейди Бошқарма касаба уюшма қўмитаси раиси Шаҳло Умарова.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: