ҚАРШИДА “ЗЕБОЛАР БАҲСИ” КЎРИК-ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ
Мустақиллик йилларида юртимизда аёлни улуғлаш, уни ижтимоий муҳофаза қилиш, аёлнинг жамиятдаги нуфузини ошириш борасида юртбошимиз томонидан қабул қилинган муҳим қарорлар хотин-қизларнинг истеъдод ва иқтидорини, имкониятларини намоён этиш учун шароит яратиб берди.
“Қарши минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси ҳамда Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси ҳамкорлигида 2020 йил 6 март куни 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағиишланган “Зеболар баҳси” кўрик-танлови ўтказилди.
Танлов аввалида узел раҳбарияти барча темирйўлчи аёлларни самимий қутлаган ҳолда узоқ йиллардан буён меҳнат қилиб келаётган 12 нафар фаол хотин-қизларга эсдалик совғалари топширишди.
Шундан сўнг тадбирнинг бадиий қисмига ўтилди. Унда кўрик-танловнинг шартлари эълон қилинди. Соғлом рақобат тарзида бўлиб ўтган “Зеболар баҳси” да иштирокчи қизлар ўзларининг оқила, пазанда, шунингдек, санъатга ошифта қалб эгаси эканлигини ҳар бир чиқишларида намоён этишди.
Кўрик-танлов якуний натижаларига кўра “Муҳлислар меҳрини қозонгани учун” номинацияси бўйича Қарши вагон депоси механика цехи техниги Дилнора Дуснаева, “Энг оқила иштирокчи” номинацияси бўйича Қарши локомотив депоси тезкор ҳисоблаш бўлими оператори Фарида Қурбонова, “Энг қувноқ иштирокчи” номинациясида Қарши темир йўл шифохонаси ЭҲМ оператори Шаҳло Назарова ва “Қарши” станцияси оператор-ситуатори Намуна Раҳматуллаевалар эгаллашди. Шунингдек, “Қарши минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси ахборот ва коммуникация технологиялари бўлими оператори Нигина Раҳматова кўрик-танловнинг мутлоқ ғолиби, деб эътироф этилди.
Барча ғолиб қизларга “Қарши минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси маъмурияти ва Касаба уюшма ҳудудий қўмитасининг эсдалик совғалари тақдим этилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: