“ПАЗАНДА АЁЛ” КЎРИК-ТАНЛОВИ
“Кўприкқурилишбутлаш” корхона ва отрядларида ўз меҳнат фаолиятини олиб бораётган 11 нафар хотин-қизлар ўртасида “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан “Пазанда аёл” кўрик-танлови ташкил этилди. Унда иштирокчилар турли ҳилдаги пишириқларни тайёрладилар. Бир-биридан мазали, кўриниши ўзгача бўлган ширинликларни тотиб кўрган Ҳайъат аъзолари ўзларини холисона баҳоларини эълон қилдилар.
Шундай қилиб, кўрик-танлов иштирокчилари орасидан биринчи ўрин “13-сонли кўприкқурилиш” отряди ҳисобчиси Анастасия Гураль, иккинчи ўрин “Кўприкқурилиш трести” унитар корхонаси ҳуқуқшуноси Шаҳноза Исакова, учинчи ўрин эса “Кўприкқурилишбутлаш” унитар корхонаси фарроши Умида Низомоваларга насиб қилди.
“Кўприкқурилиш трести” унитар корхонаси бирлашган Касаба уюшма қўмитаси раиси Байрам Абдуллаев иштирокчиларни байрам билан табриклаб ғолибларга Касаба уюшма қўмитаси томонидан диплом ва эсдалик совғаланир топширди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: