ҲИСОБОТ-САЙЛОВ КОНФЕРЕНЦИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
“Бухоро минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасида бошланғич Касаба уюшма қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Унда узелнинг ҳудудий Касаба уюшма қўмитаси раиси М.Джумаев, корхона раҳбарияти ва масъул мутахассислар, бошланғич касаба уюшма қўмита аъзолари, цех қўмита раислари ва 41 нафар делегатлар иштирок этди.
Кун тартибидаги кўрилиши лозим бўлган “Бухоро минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси бошланғич Касаба уюшма ташкилотининг 2015-2020 йилнинг февраль ойигача бўлган даврдаги фаолияти” тўғрисида бошланғич Касаба уюшма ташкилоти раиси Мурод Хакимовнинг слайд кўринишдаги ҳисоботи намойиш этилди. Шундан сўнг корхонанинг тафтиш комиссияси ҳисоботи тингланди. Ҳисоботларда бошланғич Касаба уюшмаси ташкилоти фаолияти, 5 йил мобайнида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар тўғрисида маълумот берилди.
Конференцияда иштирокчилар “Бухоро минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси бошланғич Касаба уюшма ташкилоти фаолиятини қониқарли деб топиб, Мурод Хакимов қайта бошланғич Касаба уюшма ташкилоти раиси этиб бир овоздан сайланди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: