Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ОНА ТИЛИМ — ЖОНУ ДИЛИМ!

21 октябрь “Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган куни” муносабати билан, мамлакатимизнинг турли ташкилот ва корхоналарида шу мавзудаги суҳбатлар, учрашувлар ва адабий-бадий кечалар бўлиб ўтмоқда.

Мамлакатимизда тил байрамининг ҳар йили нишонланиши она тилимизга, миллатимизга бўлган юксак эътибор номунасидир. Шу боис, шу йил 16 октябрда Марказий касаба уюшма кутубхонасида ҳам “Она тили – миллат кўзгуси” деб номланган маданий-маърифий кеча бўлиб ўтди.

Кечага Ўзбекистон хотин-қизлари кўмитаси эксперти, фалсафа фанлари доктори, профессор, халкаро тоифадаги спикер, мехнат шухрати ордени совриндори, Республика маънавият-маърифат маркази кошидаги Маърифат тарғиботчилар жамияти аъзоси, хотин-қизлар кўмитаси маслахатчиси Шермухамедова Ж.Т. ҳамда Тошкент темир йўл муҳандислари институти Миробод  академик лицейи ўқувчилари ташриф буюрдилар. Кечада Жамила Шермухамедова она – тилимизнинг нечоғлиқ бойлиги ва тил – бу халқимизнинг миллий ғурури, ифтихори эканлиги ҳақида маъруза қилдилар. Лицей ўқувчилари ҳам ўз чиқишлари ва саҳна кўринишлари билан кечага мазмун бағишладилар. Кеча жуда кўтаринки руҳда, ҳаяжонли лаҳзаларга бой бўлиб ўтди. Она тилини муқаддас билган эл ҳамиша кимлигини англаб ўзгаларга англатиб яшайди. Зеро, она – тилимизни ҳурматлаш, нутқ одобини, маданиятини ўрганиш ҳар биримиз учун зарур омил ҳисобланади.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Noyabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!