Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

“КЎПРИКҚУРИЛИШ” ТРЕСТИ УК КОРХОНАЛАРИ КУЗГИ-ҚИШКИ МАВСУМГА ТАЙЁРМИ

Жорий йилнинг 25 сентябрь куни “Кўприкқурилиш” трести УК бошқарувчиси ўринбосари Р.М.Хонкелдиев ҳамда трест бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Б.Х.Абдуллаев бошчилигида трест ва корхоналар кадрлари, меҳнат муҳофазаси бўлимлари мутасадди ходимлари ҳамда корхоналар бошланғич ташкилотлари раислари иштирокида қўшма мажлис бўлиб ўтди. Унда трест меҳнат муҳофазаси ва ишлаб чиқариш экологияси бўлими бошлиғи Ж.В.Толабоев трест корхоналарида 2019-2020 йиллар кузги-қишки мавсумга тайёргарлик бўйича мўлжалланган ишларни амалга оширилиши тўғрисида маълумот бериб, ҳозирга келиб тайёргарлик ишлари 87 фоизга бажарилганини билдирди. Шунингдек, трест корхоналарида биринчи марта қишловчи ишчиларни ўқитиш, ишчиларга меъёр бўйича қишки куртка, оёқ кийими ва шахсий ҳимоя воситаларини тарқатиш, корхоналардаги айрим техник воситаларини антифриз, автомашиналар билан таъминлаш бўйича бир қатор ишлар олиб борилаётганини таъкидлаб ўтди. Йиғилишда айрим трест корхоналаридаги тайёргарлик ишларини суст олиб борилаётганлиги бўйича танқидий фикрлар ҳам билдирилди. Иш режани бажаришда трест ҳамда корхоналар меҳнат мухофазаси ва техника хавфсизлиги, кадрлар бўлимининг мутасадди ходимлари, корхоналар бошланғич касаба уюшма ташкилоти раислари жалб қилиниб, улар режада белгиланган кунлари қурилиш объектларида бўлиб, режадаги тадбирларни бажарилиши билан яқиндан танишиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда амалий ёрдам кўрсатишлари лозимлиги таъкидланди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

May 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!