“ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ, МАНГУ БЎЛ ОМОН”
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан Қўқон минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси касаба уюшма ҳудудий қўмитаси ва унинг тасарруфидаги касаба уюшма бошланғич ташкилотлари томонидан муайян ишлар амалга оширилди жумладан;
“Қўқон минтақавий темир йўл узели” УК га қарашли хар бир корхона, ташкилот ва муассалар пештоқларига байрамни мадх этувчи шиорлар акс эттирилган баннер ва плакатлар билан безалди.
Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабати биан Республикада ўтказилган оммавий ободонлаштириш ва тозалик ойлигида фаол иштирок этилди ва корхона ташкилотларда ишловчи ишчи-ходимлар ва узоқ йиллар давомида узел тизимида фаолият кўрсатган ёлғиз ижтимоий кўмакка муҳтож пенсионерларнинг 14 нафарини уй жойларида минтақавий темир йўл узелининг ёшлар етакчилар Кенгаши фаоллари билан биргаликда ободонлаштириш, тозалаш ва таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Байрам арафасида ижтимоий кўмакка муҳтож ёлғиз пенсионерлар холидан манзилли хабар олинди.
201 нафар бошланғич синфларга борувчи кўп болали оилалар фарзандларига ўқув қуроллари олиб берилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: