Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

“ТЕРМИЗ МИНТАҚАВИЙ ТЕМИР ЙЎЛ УЗЕЛИ” УК ҲУДУДИЙ КАСАБА УЮШМА ҚЎМИТАСИНИНГ ЙИЛЛИК ФАОЛИЯТ САРҲИСОБИ

Мамлакатимиз темир йўлларида ўтган бир йил давомида эришилган муваффақиятлар замирида юртимизнинг жанубий сархадларида фаолият кўрсатаётган темирйўлчиларнинг ҳам муносиб улуши бор. Соҳада олиб борилган истиқболли лойиҳалар ижросини таъминлашда “Термиз минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси жамоаси ва тасарруфидаги корхона, такшилотларда меҳнат қилаётган касб эгаларининг фидойи меҳнати тақсинга лойиқ. Темирйўлчилар касб байрамига саноқли кунлар қолган бир пайтда узел ва унинг тасарруфидаги ҳудудларда амалга оширилган бир йиллик фаолиятга эътибор қаратадиган бўлсак, бажарилган ишлар ҳақиқатдан ҳам эътирофга арзийди.

Жорий йилнинг май ойида Ўзбекистон ва Туркманистон Республикаси чегарасида “Сурхонобод” станцияси ишга туширилди. Бунинг натижаси ўлароқ, у ерда 24 та янги иш ўрни яратилди. Бундан ташқари юк айланмаси, транзит юкларни жўнатиш ва келтириб туширишга оид ҳужжатлар, уларнинг бутлигини таъминлаш, ўз эгаларига топшириш ҳамда қабул қилиш хавфсизлиги борасидаги масалалар ўз ечимини топди.

Шунингдек, “Шарғункўмир” акциядорлик жамиятида ҳам капитал таъмирлаш  ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

Президентимизнинг жорий йилда Сухрондарёга ташрифидан кейин “Шарғун” шаҳрида 10 та ишлаб чиқариш корхонасини янгидан барпо этиш борасидаги кўрсатмасига мувофиқ, “Термиз минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси ва Сурхондарё вилоятида фаолият юритиб келаётган корхона ҳамда ташкилотлар томонидан қурилиш ишлари бошлаб юборилди.

Узелнинг тоғли участкасидаги 3 та темир йўл кўпригида хавфсизликни таъминлаш ва назоратни янада кучайтириш учун видео кузатув камералари, чегара тўсиқлари ва қўриқлаш хизмати ходимлари учун керакли барча шарт-шароит яратилиб, янги турар жой бинолари барпо этилди .

Корхоналарда қўл меҳнатини енгиллаштириш ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича жорий йилда “Бетонамешалка” ва тайёрлов цехида “МИГ-936” русумли пайвандлаш дастгоҳи, чугун мис ҳамда электровоз ва тепловоз секцияларини кўтарадиган 4 та кран машинаси ҳамда технологик жараённи яхшилаш мақсадида эса “D-50” топливний ускунаси стендлари олиб келиб ўрнатилди.

Темирйўлчилар меҳнатига муносиб туҳфа

“Термиз минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасининг 26 та станция ва 6 та корхонасида 3 минг 497 нафар темирйўлчи меҳнат қилмоқда.

– Жорий йилги касб байрами муносабати билан 3 нафар темирйўлчига “Фахрий темирйўлчи” белгиси, 5 нафар ишчиларга фахрий ёрлиқ ҳамда яна шунча ходимларнинг номзоди қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантиришга тавсия этилди, – дейди узелнинг Кадрлар бўлими бошлиғи Отабек Тўраев. –Ўтган 2018 йилда ҳам 1 нафар ходим “Фахрий темирйўлчи” белгиси 5 нафарига фахрий ёрлиқ ва 4 нафар ишчиларга эса қимматбаҳо совғалар тақдим этилган эди. Шу кунга қадар эса узелда жами 39 нафар ишчи-ходим давлат мукофоти ва “Фахрий темирйўлчи” белгиси билан тақдирланган. Мукофотланганлар орасидан 5 нафари “Шуҳрат” медали, 1 нафари “Дўстлик”ва яна 1 нафари “Фидокорона хизматлари учун” ҳамда 2 нафари “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган. 3 нафари “Ўзбекистон Республикасида  хизмат кўрсатган транспорт ходими” ва 1 нафари “Мустақилликнинг 20 йиллиги учун” кўкрак нишони ҳамда 26 нафари эса “Фахрий темирйўлчи” белгисига эга.       Жорий йилда ҳам ушбу анъанага мувофиқ мукофотга муносиб темирйўлчиларнинг 4 нафари вилоят ҳокимлигига ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига тавсия этилди. Бу қилинаётган саъй-ҳаракатларнинг барчаси чин маънода темирйўлчиларнинг касб байрамига муносиб туҳфа бўла олади.

Эътибор ва эъзоз намунаси

Узел ва касаба уюшма ҳудудий қўмитаси раҳбарияти томонидан Тармоқ келишувини амалга ошириш бўйича қатор ижобий  ишлар бажариб келинмоқда.

Байрам арафаси кунларида узел Касаба уюшма ҳудудий қўмитаси ходимларидан иборат ишчи гуруҳи тузилиб, ёлғиз фахрийлар, пенсиядаги темирйўлчилар, ногирон ва кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олинмоқда.

–Уч нафар боқувчисини йўқотган оилалар ва етти нафар пенционерга 2 миллион сўмлик манзилли озиқ-овқат маҳсулотлари олиниб, улар ҳолидан хабар олинди, – дейди узел Касаба уюшма ҳудудий қўмитаси ташкилий ишлар мутахассиси К.Каримов. – Бир нафар фахрий темирйўлчига 1 миллион сўмга ва беш нафар пенционерга 5 миллион сўмлик “Назарбек”, бир нафар пенционерга эса 936000 сўмга “Чимён” санаториясига ва яна бир нафар пенционерга 1 миллион 50 минг сўмга “Хўжакент” дам олиш оромгоҳига жамоа шартномасига асосан бепул йўлланма олиб берилди.

Яна шу каби байрам арафасидаги қилинган саҳоватли ишлардан бири бу – 1 нафар фахрий темирйўлчига тиш протези учун 778000 сўм корхона ҳисобидан ўтказилди. Шуниндек, бир нафар ногиронга оёқ протези таъмири учун 778000 сўм маблағ ўтказиб берилди.

Шунингдек, 72 нафар боқувчисини йўқотган, ёлғиз оналар ва кам таъминланган ишчи-ходимларга 7 миллион 920 минг сўм иш берувчи маблағи ҳисобидан ва 13 нафар темирйўлчи фарзандларига эса1 миллион 430 минг сўм маблағ Касаба уюшма ҳудудий қўмитаси томонидан ўтказиб берилди ва уларга бепул йўлланмлар ажратилиб ёзги дам олиш оромгоҳлари юборилди.

Узел раҳбарияти томонидан яқинлашиб келаётган темирйўлчилар касб байрамини  нишонлаш учун Темирйўлчилар маданият саройида тантанали йиғилиш ўтказилиши ва унда фаол ишчи-ходимларга фахрий ёрлиқлар, эсдалик совғалари топширишга тайёргарлик кўриш ишлари бошлаб юборилди. Унда соҳада фаолият кўрсатаётган ишчи-ходимлар, фахрийлар, пенсиядаги темирйўлчилар таклиф этилиб, катта концерт дастури ташкиллаштирилиши режалаштирилмоқда.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!