ФАХРИЙ ТЕМИРЙЎЛЧИЛАР ЭЪТИБОР ВА ЭЪЗОЗДА
Мамлакатимиз темир йўл транспорти тизимида узоқ йил фаолият кўрсатиб, соҳа тараққиётига муносиб ҳисса қўшган ва ҳозирда пенсияда умргузаронлик қилаётган фахрийлар касб байрами арафасида Бошқарма касаба уюшма қўмитаси томонидан ҳар йили эъзозланади, эсдалик совғалари билан тақдирланади.
Бу йил ҳам анъанага кўра бир гуруҳ пенсиядаги темирйўлчилар учун байрам дастурхони ёзилди. Таклиф этилган меҳмонларнинг жами 108 нафар бўлиб, шундан 30 нафари “Фахрий темирйўлчи” белгиси билан тақдирланганлар ҳисобланади. Кексаларга қилинган эътибор ва илиқ меҳр туфайли уларнинг кўнгли тоғдек кўтариш мумкин. Байрам муносабати билан ташкил этилган тадбирда ёши кексалар темир йўлларимизни бунданда ривожланиши ва соҳада меҳнат қилаётган касб эгаларининг доимо соғ-омон бўлишларини ният қилишди.
–“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасаррудидаги “Тоштемирйўллойиҳа” институтида 52 йил ишлаб пенсияга чиқдим, – дейди Холмурод Исмоилов. – Биз фахрийлар касаба уюшма фаолиятидан миннатдормиз. Ҳар бир байрамга таклиф этишади, ҳурматимизни жойига қўйишади. Бу вақтда кўп йиллар бирга ишлаб кетган ҳамкасбларимиз билан дийдор кўришиш ва улар билан бир дастурхон атрофида ўтириб, дилдан суҳбат қурш ҳамда темир йўлда эришилган ютуқлар ҳақида хабардор бўламиз.
– Пенсияга чиққанимга уч йил бўлди, – дейди Малоҳат Акромова. – Байрам муносабати билан ёзилган дастурхон атрофида устозларим ва ҳамкасбларимни кўриб, жуда хурсанд бўлдим. Бизни эътибордан четда қолдирмай, таклиф этишгани учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Касаба уюшмаси қўмитаси фаолиятига омад ва зафарлар тилайман. Байрам тадбирида Марказий темирйўлчилар маданият саройининг ансанбль жамоасиниг куй ва қўшиқари ижро этилиб, меҳмонлар кайфиятига ўзгача файз бағишлади.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: