ФАОЛ ТЕМИРЙЎЛЧИЛАР РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ
Касб байрамига бағишланган тадбир “Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасида ҳам бўлиб ўтди.
Унда узел раҳбари Ихтиёр Фармонов касб байрамини темирйўлчилар бугун нафақат соҳада, балки Республика миқёсида соҳа ходимлари томонидан катта бунёдкорлик ишлари амалга оширилаётган бир вақтда нишонлаётганлигига эътибор қаратди.
–Албатта, бу биз учун қўшалоқ байрам десак, асло муболаға бўлмайди. Чунки, юртимизда, айниқса, Тошкент шаҳридаги кенг қурилиш майдонига айланган бунёдкорлик объектларида, жумладан, транспорт тармоғи учун зарур бўлган йирик лойиҳаларни рўёбга чиқаришда, ҳукуматимиз раҳбарияти томонидан билдирилган ишончни ўз вақтида оқлаш учун, темирйўлчилар кеча-ю кундиз фаоллик билан меҳнат қилишмоқда, – деди узел раҳбари. – Бундан ташқари, станцияларда тадбиркорларга қулайлик яратиш, юкларни ўз вақтида сифатли қилиб манзилига етказишда ҳам соҳа ходимларининг ҳиссаси жуда катта бўлмоқда.
Байрам тадбирига ҳам ана шундай жонкуяр, фаол темирйўлчиларнинг 130 нафардан зиёди таклиф қилинди. Улар темир йўл соҳасидаги узоқ йиллик самарали меҳнатлари, ишдаги ютуқлари, ташаббус кўрсатаётганликлари ҳамда темирйўлчилар касб байрами муносабати билан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ҳамда “Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси раҳбарияти номидан фахрий ёрлиқ ва Ўзбекистон Республикасида жорий этилган энг кам иш ҳақининг тўрт баробари миқдорида пул мукофоти ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Касаба уюшма ташкилотлари ва иш берувчилар ўртасида ижтимоий шерикчиликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қўшаётган салмоқли ҳиссалари ҳамда темирйўлчилар касб байрами муносабати билан бир гуруҳ касаба уюшма қўмиталари раислари ҳамда 25 нафар соҳа ходими “Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси Касаба уюшма худудий қўмитасининг фахрий ёрлиғи ва пул мукофоти ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Таклиф этилган соҳа ходимлари учун байрам дастурхони ёзилиб, таниқли санъаткорлар иштирокида концерт дастури намойиш қилинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: