БАЙРАМ МУНОСАБАТИГА БАҒИШЛАНДИ
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан “Тошкент механика заводи” акциядорлик жамиятида темирйўлчилар касб байрами муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.
Унда мамлакатимиз темир йўл тасарруфидаги барча ҳудудларнинг 20 нафардан зиёд корхоналаридан келган уч минг нафарга яқин соҳа ходимлари учун байрам дастурхони тайёрланди. Тадбирда бошқарув раиси Х.Хасилов иштирок этди ва темирйўлчиларни касб байрами билан табриклади.
Бугун соҳада амалга оширилаётган бунёдкорликлар, йирик инвестицион лойиҳаларни самарали ижроси ҳамда тажрибали мутахассисларимиз томонидан мамлакатимизнинг чекка-чекка ҳудудларида ҳам, пойтахтимизда ҳам амалга оширилаётган қурилишларда темирйўлчилар фаол иштирок этиб, халқимиз фаровонлиги, юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётганларини мамнуният билан тилга олди. Бу вазифаларни сифатли ва муваффақиятли амалга оширишда эса байрам тадбирида иштирок этаётган ишчи-ходимларнинг беқиёс ўрни борлигини эътироф этди.
Шу куни таклиф этилган меҳмонлар учун турли ноз-неъматлар билан ясатилган дастурхонга ўзбек миллий таоми ош тортилди. Марказий темирйўлчилар маданият саройининг хонанда ва созандалари ҳамда юртимизнинг таниқли санъаткорлари томонидан куйланган куй-қўшиқлар эса байрамни янада кўтаринки кайфиятда ўтишига ва соҳа ходимларининг мароқли дам олиб, хордиқ чиқаришларига сабаб бўлди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: