АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ-ЎЗБЕК РОМАНЧИЛИГИ АСОСЧИСИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 декабрдаги “Буюк ўзбек ёзувчиси Абдулла Қодирий ижодининг улкан аҳамиятини инобатга олиб, ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат, аждодларимизнинг маънавий мероси билан фахрланиш ва ифтихор туйғуларини юксалтириш ҳамда ёзувчи таваллудининг 125 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги 1027-ф-сон Фармойишида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан 2019 йил 26 апрель куни Марказий касаба уюшма кутубхонаси ўзбек романчилик мактаби асосчиси Абдулла Қодирий таваллудининг 125 йиллигига бағишлаб “Абдулла Кодирий-ўзбек романчилиги асосчиси” мавзусида илмий-амалий конференция ҳамда адиб таваллудига бағишланган тантанали адабий-бадиий кеча ўтказилди.
Унда Тошкент темир йўл муҳандислари институти Миробод академик лицейи тиллар кафедраси ўқитувчилари, ўқувчилари ҳамда кўнгилли китобхонлар иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиқганлар адибнинг ҳаёти ва ижодига шунингдек ундаги алоҳида ажралиб турадиган инсоний фазилатларга алоҳида тўхталиб ўтдилар. Хусусан, “Абдулла Қодирий ҳақиқатни кўзларига тик қараган инсон эди. Бу зот ҳақгўйлик билан шухрат топди. Аммо умри давомида туҳматларга учраб, изтироблар ҳам чекди. Қодирий ижодини аҳамияти унинг миллий роман яратганлиги билангина чекланмайди. Улуғ адиб ўз романларида биринчилардан бўлиб ўзбек халқи хаётининг ёрқин манзараларини ҳам чизиб берди, миллий характерни мукаммал намуналарини яратди”, – дейди бош кутубхоначиси Д.А.Жуманазарова.
Тадбирда ўқувчилар устозлари билан биргаликда ўзбек, рус ва инглиз тилларида адиб ҳаёти ва ижодига бағишлаб шеърларидан намуналар келтириб, ҳикоялардан саҳна кўринишларини намойиш этдилар.
Марказий касаба уюшмаси кутубхонаси томонидан адибнинг турли йилларда нашр қилинган асарлари, газета мақолалари ўрин олган “Қодирий мўъжизаси” деб номланган кўргазма ташкил этилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: