ХУШ КЕЛДИНГ ЯНГИ КУН, ХУШ КЕЛДИНГ НАВРЎЗ!
Юртимиз мустақилликни қўлга киритганидан сўнг унутилиб кетган урф-одатларимиз қаторида миллий қадриятларимиз ҳам тикланди. Хусусан, 1992 йилдан буён яшариш, янгиланиш байрами Наврўз юртимизда кенг нишонланиб келмокда.
“Андижон механика заводи” шўъба корхонаси ҳам ушбу байрамни кўтаринки рухда барчани жамлаган дастурхон ҳамда дошқозонда қайнаётган сумалак атрофида “Андижон давлат филармония қўшиқчилар” жамоасининг дилларга хуш ёқувчи миллий куй-қўшиқлари хамоханглигида ўтказдилар.
Бундан ташқари байрам муносабати билан касаба уюшма қўмитаси ва Ёшлар кенгаши томонидан аёллар ўртасида спортнинг шашка ва стол тенниси, эркаклар ўртасида эса шахмат, стол теннис ҳамда мини футбол бўйича мусобақа ташкил этилди. Ғолиблар байрам тадбирида корхона ва касаба уюшма қўмитаси томонидан фахрий ёрлиқ ва қимматбахо совғалар билан такдирландилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: