АЁЛ БОРКИ ОЛАМ МУНАВВАР!
Аёл борки олам мунаввар. Аёл борки ҳаёт гўзал ва мафтункор.
Аёл деганда кўз ўнгимизда аввало, улуғ ва таббарук она сиймоси гавдаланади. Инсон ҳаёт сири-асрорлари ва сабоқларини, яхшилик ва эзгуликларни ана шу улуғ зотдан ўрганади. Аёллар азалдан меҳр-шавқат ва садоқат тимсоли бўлиб келган. Аёл қалби баҳор гулларидай нозик, қуёшнинг тафтидай илиқ. Баҳор фасли ҳам 8-март Халқаро хотин-қизлар айёми билан бошланади.
5 март куни Марказий касаба уюшма кутубхонасида ушбу байрамга бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтқазилди.
Тадбирга олий тоифали шифокор, тиббиёт фанлари номзоди, доцент, руҳшунос, халқаро мураббий Л.Ш. Рахимова, Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти темир йўл минтақавий ташкилоти ижрочи директори Д.А. Каримова, “Ўзбекистон темир йўллари” акциадорлик жамияти Марказий аппаратининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича йўриқчи методисти Р.Т. Рахмановалар таклиф қилинди. Шунингдек Тошкент темир йўл касб-ҳунар коллежи ўқитувчилари ва ўқувчилари, Марказий темирйўлчилар маданият саройининг “Ниҳол” ашула ва рақс ансамбли ҳамда кўнгилли китобхонлар эштирок этидилар.
Тадбирда сўзга чиқганлар байрам табригидан сўнг айни кунда ҳукуматимиз томонидан аёлларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар тўғрисида фикр юритдилар. Хусусан, Л.Ш. Рахимова аёлларнинг оила ва жамиятдаги ўрни, юртимиз ривожидаги муносиб ҳиссаси ва яратилаётган шарт-шароитлар шунингдек, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва тиббий маданиятини ошириш, репродуктив саломатликни назорат қилиш бўйича керакли маълумотлар берди.
Тадбир давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар. Йиғилганларга Марказий темирйўлчилар маданият саройининг “Ниҳол” ансамбли томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар ҳақиқий байрам кайфиятини тақдим қилди.
Бундан ташқари Марказий касаба уюшмаси кутубхонаси томонидан “Аёл – қалби эзгулик уммони” мавзусида китоблар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: