Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ТЕРРОРИЗМ ВА ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ – ДАВР МУАММОСИ

Жорий йилнинг 23 ноябрь санасида Марказий касаба уюшма кутубхонасида кутубхона ходимлари, талаба-ёшлар  ҳамда ҳушёр китобхонлар иштирокида “Терроризм ва диний экстремизм – давр муаммоси” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Йиғилиш аввалида марказий касаба уюшма кутубхона директори Инамова А.Д. сўзга чиқди ва кун тартибидаги мавзу билан тадбир иштирокчиларини таништирди.

– Ўзбекистон Республикасининг “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 12 июнь куни қабул қилинди. – деди Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Миробод туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Т.Б. Матибаев. – Бугунги кунда диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш жаҳон ҳамжамияти учун энг долзарб масалага айланди. Турли диний-экстремистик ва террорчи ташкилотлар ўзларининг ғаразли мақсадларидан келиб чиқиб, ислом таълимотининг айрим ғоя ва тамойиллари мазмун-моҳиятини бир ёқлама, нотўғри талқин қилиб, одамларни тўғри йўлидан адаштиришга уринмоқда. Диний саводи паст бўлган кишилар ўзларини ислом динининг жонкуярлари қилиб кўрсатувчи, аслида эса, ҳокимиятни эгаллашни мақсад қилиб қўйган турли оқим вакилларининг қуруқ ваъдаларига алданиб қолмоқдалар, ҳатто, ўзларини қурбон қилишгача етиб бормоқдалар.

Шу боис аммавий ахборот воситалари террорчиларнинг ўз мақсадларига эришишларида асосий қуролга айланиб бормоқда. Ахборот алмашиш ва етказиш имконияти бугун шундай даражага етдики, улар инсон ҳаётини яхшилашга хизмат қилиш билан бир қаторда, унинг тинчини бузишга ҳам сабаб бўлмоқда. Интернет каби маълумотлар узатиш воситалари том маънодаги ижобий жиҳатини намоён қилиш билан бирга, халқаро террорчилар, жумладан, диний-сиёсий жангариларнинг ўз ғараз мақсадлари йўлида фаол фойдаланаётган қуролига ҳам айланиб қолмоқда.

Диний экстремизм ва тероризмга қарши курашнинг самарадорлигини оширишда маданий-маърифий тадбирларнинг ўрни, жумладан ёшларнинг мафкуравий иммунитетини шакллантиришдаги йўналишлари, усуллари ва воситаларини белгилашда алоҳида аҳамиятга эгадир.

Шундай экан, вояга етаётган ҳар бир ёшларимизни юксак маънавиятга эга шахс сифатида тарбиялашимиз озод ва обод Ватанимизнинг, эркин ва фаровон ҳаётини таъминлашимиз бизнинг асосий шартларимиздан бири бўлиб қолаверади.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Т.Б. Матибаев талабаларга келгуси ўқиш ва ишларида улкан зафарлар тилаб, хеч қачон лоқайд бўлмасликка, фақатгина ижобий ишларни амалга оширишга чақирди.

Маърузани Тошкент темир йўл касб-ҳунар коллежининг бир гуруҳ талабалари ва сезгир китобхонлар тинглашди.

Ушбу тадбир талабаларда ва китобхонларда катта таассурот қолдирди.

“Терроризм ва диний экстремизм – давр муаммоси” мавзусида китоблар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Noyabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!