ЭЛ СОҒЛИГИ-ЮРТ БОЙЛИГИ
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Ф.Ф.Сагдуллаевнинг “Ишчи-ходимларни спортга жалб қилиш” тўғрисидаги 1859-НЗ буйруғига асосан, “Локомотив” МЖСК раҳбарияти томонидан Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашига аъзо ҳудудий, бирлашган ҳамда бошланғич касаба уюшма раислари билан биргаликда семинар ўтказилди. Семинарда касаба уюшма раислари ҳамда спорт ишлари бўйича йўриқчилар иштирок этдилар.
Семинарда ишчи ходимларни иш вақти давомида ишлаб чиқариш гимнастикаси билан шуғулланишлари соғлиқ учун қанчалик фойдалилиги, шу қаторда ишчи ходимларни бўш вақтларида жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш бўйича чора-тадбирлар режаси кўриб чиқилди. Семинар давомида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, “Ўзбекистон” локомотив депоси, Харбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси спорт йўриқчилари ҳамда Тиббиёт хизмати темир йўл қон қуйиш станцияси шифокорлари томонидан бир неча таклифлар киритилди.
Семинарда иштирок этган барча касаба уюшма раислари ҳамда спорт йўриқчиларига “Ишлаб чиқаришда соғломлаштириш спорт гимнастикаси” номли қўлланма фойдаланиш учун тарқатилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: