Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

БАЙРОҒИМИЗ – МИЛЛАТ ШАЪНИ ВА ИФТИХОРИДИР!

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул  қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан, шунингдек ёш авлодни она Ватанга садоқат, меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этиш, давлат рамзларини асраш – Ватанни ҳимоя қилиш билан баробар эканлигини ёшларга англатиш, ҳалкимизнинг миллий  ғурури, ифтихори хамда маънавиятининг асл меросини ёшлар онгига чуқурроқ сингдириш уларни кутубхонага купроқ жалб этиш мақсадида 2018 йил 14 ноябрь куни Марказий касаба уюшма кутубхонасида “Байроғимиз – миллат шаъни ва ифтихоридир” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб утди.

Тадбирда Тошкент темир йўл касб-ҳунар коллежи талабалари ва ҳушёр китобхонлар қатнашдилар.

– Ўзбекистон мустақилликка эришгач, ўз миллий Давлат рамзларини қабул қилди. 1991 йил 18 ноябрь ҳам мамлакатимиз миллий рамзларидан бири Давлат байроғи қабул қилинган кун сифатида тарихда муҳрланиб қолди. – деди Республика маънавият ва маърифат маркази Тошкент шаҳар бўлими ходими О.А. Уразалиев.- Давлатимиз байроғи ёш авлод қалбида ватанпарварлик, истиқлол ғояларига садоқат туйғусини янада кучайтиришда муҳим восита, Ватанимиз мустақиллиги, халқимизнинг ғурур ва ифтихорини, орзу-умидларининг рўёбини акс эттирувчи муқаддас тимсоллардан биридир.

“Байроғимиз – миллат шаъни ва ифтихоридир” мавзусида китоблар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

Тадбир қизиқарли ва жонли тусда ўтди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Noyabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!