Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

СОҒЛОМ ТУРМУШ — АСОСИЙ МАҚСАД

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти “Темирйўлёнилғитаъмин” бошқармаси касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан корхона ишчи-ходимлари ўртасида Ватанимиз мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб спорт мусобақалари бўлиб ўтди.

“Хўжакент” дам олиш оромгоҳида ўтказилган мусобақалар “Отам, онам ва мен — спортчилар оиласи” спортакиадаси ҳамда эркаклар ўртасида минифутбол бўйича бўлиб ўтди.  Уларда “Темирйўлёнилғитаъмин” бошқармаси, Моддий техника таъминот бўлими, Ишчиларни таъминлаш бўлими ҳамда Тошкент, Қўқон, Самарқанд, Қарши, Бухоро, Мискендаги бирлашган ёнилғи омбор хўжаликларидан жами 173 нафар темирйўлчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этишди.

– Темирйўлчилар саломатлигини мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, меҳнат ва дам олиш шароитларини яхшилаш борасида мунтазам равишда турли тадбирлар ўтказиб борамиз, — дейди корхона касаба уюшма қўмитаси раиси Зухра Азизова. — Таъкидлашим жоизки, “Отам, онам ва мен — спортчилар оиласи” спортакиадасини ўтказаётганимизга 10 йил бўлди. Ҳар йили “Локомотив” марказий жисмоний спорт клуби мутахассислари билан ҳамкорликда ўтказиш анъанага айланган ушбу тадбир йилдан йилга ривожланиб, қизиқарли бўлиб барча ишчи-ходимларимизни жалб қилиб келмоқда.

“Отам, онам ва мен — спортчилар оиласи” мусобақаларида темирйўлчилар стол тенниси, бодминтон, дартс, арқон тортиш, сузиш ва болалар ўртасида кегли, югуриш бўйича оилавий курашишди. Мусобақалар жуда қизиқарли, шиддатли ва дўстона муносабатда ўтди. Оилалар орасида энг кучли ва чаққонини танлаш онсон бўлмади. Натижада, мусобақалар сўнггида 1-ўринга Тошкент бирлашган ёнилғи омбор хўжалиги ҳайдовчиси Анвар Игамбердиев оиласи сазовор бўлди. 2-ўринга эса Бошқарма техника бўлими ишчиси Суннат Шокиров оиласи лойиқ топилди.

Минифутбол бўйича ўтган мусобақалар ҳам шиддатли курашларга бой ўтди. Унда 8 та жамоа иштирок этди. Айтиб ўтиш лозимки, август ойида саралаш мусобақалари бўлиб ўтган эди. Финал мусобақасида эса 1-ўринни Қўқон бирлашган ёнилғи омбор хўжалиги жамоаси, 2-ўринни Мискин бирлашган ёнилғи омбор хўжалиги жамоаси ва 3-ўринни Бухоро бирлашган ёнилғи омбор хўжалиги жамоаси эгаллади.

Тадбир сўнггида барча ғолиб ва иштирокчиларга корхона касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари топширилди. Гўзал табиат қўйнида ўтган мусобақалар барчага манзур бўлди.

– Бундай тадбирлар касаба уюшма қўмитамиз фаоллари томонидан тез-тез ташкил этилиб турилади. Мусобақалар жуда ҳам қизиқарли ўтди, оила аъзоларимиз билан биргаликда спорт билан шуғулландик ва мазза қилиб дам олдик. Ишчи-ходимлар манфаатини, саломатлигини ўйлаб қилинаётган мана шундай хайрли ишлари учун улардан миннатдормиз, — дейди “Темирйўлёнилғитаъмин” бошқармаси муҳандиси Ирина Ли.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Noyabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!