Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ЁШЛАР — КАСАБА УЮШМАЛАРИ ЭЪТИБОРИДА

“Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасида касаба уюшмаси ҳудудий қўмитаси томонидан ташкилотда меҳнат қилаётган ёшлар ўртасида очиқ мулоқот ўтказилди. Тадбирга Оролбўйи транспорт прокуратураси ва Қорақалпоғистон Республикаси Транспортдаги жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими ходимлари таклиф этилди.

Тадбирдан кўзланган мақсад – мамлакатимизда амалга оширилаётган Ёшларга оид Давлат сиёсатини ҳаётга татбиқ этишда касаба уюшмаларининг муносиб ҳиссасини қўшиш мақсадида олиб борилаётган тизимли ишлар, корхона, ташкилот ва муассасаларда жамоа шартномалари орқали ёш ходимларга яратилаётган имтиёз ва қулайликлар тўғрисида корхона ёшларининг хабардорлигини ошириш ва тушунтиришлар бериш ҳамда ёшларнинг меҳнат қонунчилигига доир ҳуқуқий саводхонлигини оширишдир.

Очиқ мулоқот давомида тадбир иштирокчиларига бугунги кунда касаба уюшмалари томонидан ёшлар бандлигини таъминлаш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида олиб борилаётган ишлар ҳам муҳокама этилди. Мазкур йўналишлардаги ишларни амалга оширишда бошланғич касаба уюшма қўмиталарининг ўрни, улар фаолиятини янада кучайтириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

“Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасида ҳар бир ходимнинг, шу жумладан ёш мутахассис ва ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда, – дейди Қўнғирот минтақавий темир йўл узели касаба уюшма ҳудудий қўмитаси раиси А.Ембергенов. – Биз ходимларнинг нафақат ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, янги ишга жойлашган ёшлар учун меҳнат дафтарчаларининг юритилиши борасида ҳуқуқий маслаҳатлар бериш йўналишларида ҳам иш олиб бормоқдамиз. Шунингдек, тармоқ корхона ва ташкилотларида меҳнат қилаётган ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзи барқарорлигини таъминлаш мақсадида спорт-соғломлаштириш ишлари, маънавиятини бойитиш мақсадида китобхонлик маданиятини юксалтириш борасида ҳам тизимли тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Мулоқотда ёшлар томонидан кўтарилган барча масалалар бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Ёшлар томонидан кўтарилган саволлари асосан банк муассасалари томонидан имтиёзли равишда кредитлар бериш ва имтиёзли равишда намунавий лойиҳадаги ипотека уй-жой кредитлари ажратилиши тартиби ҳақида сўрадилар ва йиғилиш иштирокчилари барча қизиқтирган саволларга ўз жавобларини олишди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Noyabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!