Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИГА БАҒИШЛАНДИ

“Бухоро минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси ҳудудий касаба уюшма  қўмитаси тасарруфида бўлган корхона, ташкилот ва муассасалар хотин-қизлари ҳамда эркаклар ўртасида волейбол бўйича мусобақа ўтказилди.

Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси ҳамда Бухоро локомотив жисмоний спорт клуби томонидан уюштирилган мазкур мусобақа  Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллигига бағишланди.

Унда “Бухоро минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси тасарруфидаги корхоналарнинг жамоаларидан иборат 6 нафар аёл ва 9 нафар эркак фаол иштирок этишди.

Қизиқарли ва муросасиз ўтган мусобақада аёллар ўртасида Бухоро алоқа ишорат масофаси жамоаси ғолиб бўлди. Иккинчи ўрин Бухоро вагон депосига, учинчи ўрин эса “Бухоро минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси ходимига насиб этди. Эркаклар ўртасида эса Бухоро темир йўл масофаси жамоаси биринчи, Бухоро электр билан таъминлаш масофаси иккинчи, Бухоро ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди жамаоси учинчи ўринни эгаллади.

Мусобақа ғолиблари ва энг яхши иштирокчилар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

May 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!