Меҳнат фахрийлари ҳақида ғамхўрлик
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва Ўзбекистон темир йўл ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раҳбарияти томонидан ишламайдиган нафақахўрлар, ёлғиз меҳнат фахрийларини ижтимоий ҳимоя қилишга катта эътибор берилмоқда.
Корхоналарнинг тармоқ келишуви ва жамоа шартномасига имтиёзлар, моддий ёрдамни қандай кўрсатиш, тишларни протезлаш учун маблағ ажратиш, 25 йил иш тажрибасига эга бўлган эркаклар, 20 йил иш тажрибасига эга бўлган аёл нафақахўрларга 3 йилда 1 марта «Чимиён», «Назарбек» сиҳатгоҳига ва «Сиҳатгоҳ» профилакторийсига бепул йўлланма ажратиш кўзда тутилган пунктлари киритилган.
2014 йилда 272 та нафақахўрлар р соғломлаштиришга бепул йўлланмалар олдилар. Бу мақсадларга корхоналар томонидан 158,7 млн. сўм миқдорида маблағлар ажратилди. 108 та ёлғиз нафақахўрларга ва меҳнат фахрийларига моддий ёрдам кўрсатилди. Бу мақсадларга касаба уюшмалари томонидан 157,7 млн. сўм миқдорида маблағлар ажратилди.
44 та ёлғиз нафақахўрлар, меҳнат фахрийлари уйига бориб ҳабар олиш учун 11,2 млн. сўм миқдорида маблағлар сарф қилинди.
Қўқон, Ҳовост темир йўл узелларида ва Тошкент темир йўл муҳандислари институте қошида ташкил қилинган «Нуроний» фахрий кенгашларига касаба уюшмалари томонидан 2,5 млн. сўм миқдорида маблағлар ажратилган.
Жамият корхоналари ва касаба уюшмалари томонидан 364 дона миқдорида озиқ-овқат тўпламларини сотиб олиш учун 219,0 млн. сўм миқдорида маблағ ажратилган, бу озиқ-овқат тўпламлари «Навруз», «Ҳотира ва қадрлаш куни», «Мустақиллик куни», «Конституция куни » байрами арафасида меҳнат фахрийларига, ногиронларга, ишламайдиган нафақахўрларга тарқатилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: