ТИББИЁТ МУАССАСАСИДА КИТОБХОНЛИККА ТАРҒИБОТ
Темир йўл марказий поликлиникасида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти Хотин-қизлар ташкилоти ҳамда Қизил ярим ой жамияти темир йўл минтақавий ташкилоти ташаббуси билан китобхонлик тарғиботига бағишланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Маълумки, бугунги кунда мамлакатимизда ёшларнинг китобга қизиқишини ошириш, уларда мутолаа маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Тадбирда халқимиз маънавиятини юксалтириш, навқирон авлодни Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларимизга ҳурмат ва юксак салоҳиятли инсонлар этиб тарбиялашда китобнинг ўрни беқиёс экани таъкидланди. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши ҳамда 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишларни янги босқичда давом эттиришда муҳим дастуриламал бўлаётир.
– Ёшларнинг китобга қизиқишини ошириш, аҳоли ўртасида мутолаа маданиятини юксалтиришда темир йўл корхоналарида ташкил этилаётган кўчма кутубхоналарнинг ҳам аҳамияти катта бўлмоқда, – дейди тармоқ Марказий касаба уюшма кутубхонаси директори Дилафруз Каримова. – Тиббиёт соҳаси ходимлари учун ташкил этилган кўчма кутубхона орқали мазкур ташкилотда фаолият юритадиган ишчи-ходимлар ҳамда ёшлар ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналари, шунингдек, турли жанрдаги бадиий ва илмий адабиётлар билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлмоқдалар. Кўчма кутубхонанинг қулайликларидан бири – унда махсус дафтар ташкил этилган бўлиб, китобхон излаётган китобини тополмаса, асар номини рўйхатга ёзиб қолдиради, кейинги сафар ўша китобни топишга ҳаракат қиламиз. Бундан ташқари, ишчи-ходимларнинг китоб тўғрисидаги фикр-мулоҳазаларини ҳам қайд этишлари мумкин.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: