КЎҲНА ШАҲАРГА САЁҲАТ
“Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси касаба уюшма ҳудудий қўмитаси томонидан темир йўл соҳасида меҳнат қилаётган ўз касбининг фидойилари бўлган илғор ишчи-ходимлар, меҳнат фаҳрийлари, соҳада узоқ йиллар самарали меҳнат қилган ва бугунги кунда нафақада кексалик гаштини сураётган 30 нафар темирйўлчилар учун Қўқон шаҳрига туристик саёҳат ташкил қилинди.
Саёҳат давомида темирйўлчилар Қўқон шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, хусусан Худоёрхон урдаси, Жомеъ масжиди, Чорсу бозори каби тарихий обидалар билан яқиндан танишишди. Маҳаллий гид ҳамроҳлигида зиёрат жойларнинг тарихи ва бугуни ҳақида қизиқарли маълумотларга эга бўлишди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: