Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида жамоа шартномалари лойиҳаларини жамоатчилик экспертизасидан ўтказиш, қабул қилинган жамоа шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ва сақлаш тартиби
Ўзбекистон КУФК Раёсатининг 2013 йил 26 январдаги 9-20 сонли Қарори билан тасдиқланган
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияситизимида жамоа шартномалари лойиҳаларинижамоатчилик экспертизасидан ўтказиш,қабул қилинган жамоа шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ва сақлаш
ТАРТИБИ
Умумий қоидалар
1. Мазкур Тартиб Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига бирлашган касаба уюшмаларининг Ҳаракат дастурига биноан ишлаб чиқилган бўлиб, жамоа-шартномавий муносабатларнинг ҳолис мониторингини йўлга қўйиш, жамоа шартномалари таъсирчанлигини ошириш ҳамда уларнинг Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига, шунингдек Бош келишувга ва барча поғоналарда тузилган тармоқ келишувларига мувофиқлигини таъминлаш мақсадида жорий этилади.
Жамоатчилик экспертизаси
2. Жамоа шартномалари лойиҳалари жамоатчилик экспертизасини қуйидаги идоралар (бундан буён “Экспертиза қилувчи идора” деб номланади) қошидаги эксперт комиссиялар амалга оширади:
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши;
тармоқ касаба уюшмаларининг Марказий кенгашлари;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари (тегишли тармоқ масъул ташкилотчилари иштирокида);
тармоқ касаба уюшмаларининг соҳа бўйича республика қўмиталари;
тармоқ касаба уюшмаларининг туман, шаҳар кенгашлари;
мазкур Тартибда кўзда тутилган ҳолларда – касаба уюшмаси қўмиталари.
3. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши қошидаги эксперт комиссияси айрим тармоқлардаги ягона жамоа шартномалари, ўз аппаратининг, шунингдек тармоқ касаба уюшмалари Марказий кенгашлари, соҳа бўйича республика қўмитлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари аппаратларининг жамоа шартномалари лойиҳаларини жамоатчилик экспертизасидан ўтказади.
4. Тармоқ келишувларини тузган ижтимоий шерикларнинг республика идоралари, олий ва малака ошириш ўқув юртлари жамоа шартномалари лойиҳаларини Марказий кенгашлар қошидаги эксперт комиссиялари жамоатчилик экспертизасидан ўтказади.
5. Мазкур Тартибнинг 3- ва 4-бандларида кўрсатилганидан бошқа барча ҳолларда ҳар бир тармоқ касаба уюшмаси тизимида жамоа шартномалари лойҳаларини жамоатчилик экспертизасидан ўтказиш учун масъул касаба уюшма органлари ва улар қайси юридик шахсларнинг жамоа шартномаларини жамоатчилик экспертизасидан ўтказишлари тўғрисидаги маълумотлар 1, 2 ва 3-иловаларда келтирилган.
6. Жамоа шартномаси экспертиза қилиниши лозим бўлган юридик шахслар рўйхати тегишли Экспертиза қилувчи идоранинг ҳайъат органи томонидан календарь йил бошланишидан олдин тасдиқлаб олинади.
7. Жамоатчилик экспертизасидан ўтказиш учун жамоа шартномасининг ёзма ёки электрон шаклдаги лойиҳаси тегишли эксперт комиссиясига юридик шахснинг касаба уюшмаси қўмитаси томонидан тақдим этилади. Зарур ҳолларда лойиҳа электрон почта орқали тегишли Экспертиза қилувчи идоранинг электрон манзилига юборилиши мумкин.
8. Экспертиза қилувчи идора сифатида тармоқ касаба уюшмаларининг Марказий кенгашлари, соҳа бўйича республика қўмиталари иштирок этган ҳолларда жамоатчилик экспертизасига келиб тушган жамоа шартномалари лойиҳалари улар томонидан тегишли “Жамоатчилик экспертизасини ўтказиш учун келиб тушган жамоа шартномалари лойиҳаларини рўйхатга олиш китоби”да қайд этилади (4-илова). Бундай китоб қоғозда ёки компьютердаги электрон кўринишда юритилиши мумкин. (Электрон кўринишда юритилганда Excel дастуридан фойдаланиш тавсия этилади).
Экспертиза қилувчи идора сифатида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, туман, шаҳар касаба уюшма кенгашлари, бошланғич ташкилотлар касаба уюшма қўмиталари иштирок этган ҳолларда жамоатчилик экспертизасига келиб тушган жамоа шартномалари лойиҳалари улар томонидан қоғозда юритиладиган “Жамоа шартномаларини рўйхатдан ўтказиш китоби”да қайд этилади. (5-илова).
Экспертиза қилувчи идора сифатида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари иштирок этган ҳолларда жамоатчилик экспертизасига келиб тушган жамоа шартномалари лойиҳалари тегишли масъул ташкилотчилар томонидан қоғозда юритиладиган “Жамоа шартномаларини рўйхатдан ўтказиш китоби”да қайд этилади. (5-илова).
9. Ҳар бир жамоа шартномаси лойиҳасини жамоатчилик экспертизасидан ўтказиш учун 15 календарь кундан кўп бўлмаган муддат ажратилади. Экспертиза қилувчи идора сифатида туман, шаҳар касаба уюшма кенгашлари, бошланғич ташкилотлар касаба уюшма қўмиталари иштирок этган тақдирла улар томонидан экспертизани ўтказишга ҳуқуқшунослар, иқтисодчилар ва бошқа малакали мутахассислар шартнома асосида жалб қилинишлари мумкин.
10. Ҳаракатдаги жамоа шартномаларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар лойиҳалари бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти (касаба уюшмаси қўмитаси)нинг талабига кўра экспертиза қилиниши мумкин.
11. Экспертиза натижалари ёзма равишда икки нусхада расмийлаштирилади ва Экспертиза қилувчи идора раҳбари ва ҳар бир экспертнинг имзоси ҳамда муҳр қўйилган бир нусхаси юридик шахснинг касаба уюшмаси вакилига, унинг имзосини олиб, берилади. (Жамоа шартномасининг лойҳаси Экспертиза қилувчи идорага электрон почта орқали тақдим этилган ҳолларда эксперт ҳулосанинг сканердан ўтказилган электрон шакли бошланғич ташкилотнинг электрон манзилига юборилиши мумкин).
12. Жамоа шартномаси экспертиза қилиниши лозим бўлган корхона, ташкилот, муассаса касаба уюшма ташкилоти раҳбари:
12.1. жамоа шартномаси қабул қилинишидан 20 кун олдин Экспертиза қилувчи идорага экспертизадан ўтказиш учун жамоа шартномасининг лойиҳасини барча иловалар билан тақдим этади (ёзма ёки электрон шаклда);
12.2. экспертиза ўтказилганидан сўнг эксперт ҳулосани ижро учун қабул қилади ва унда келтирилган эътироз ва таклифлар асосида жамоа шартномаси лойиҳасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишига эришади;
12.3. эксперт ҳулосадаги эътироз ва таклифларни асоссиз деб топган холда, бу тўғрида юқорироқ поғонадаги касаба уюшма органига мурожаат қилиш ҳуқуқидан фойдаланади.
13. Рўйхатдаги ходимлар сони 50 нафардан кам бўлган ҳар қандай юридик шахснинг иш берувчиси ва бошланғич касаба уюшма ташкилоти ўз жамоа шартномаси лойиҳасини мустақил экспертлар ёки бошқа юридик шахслар хизматидан фойдаланган холда мустақил экспертизадан ўтказиш ҳуқуқига эга.
Қабул қилинган жамоа шартномасини рўйхатдан ўтказиш ва сақлаш
14. Экспертиза қилувчи идора сифатида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, туман, шаҳар касаба уюшма кенгашлари, бошланғич ташкилотлар касаба уюшма қўмиталари иштирок этган ҳолларда улар қабул қилинган жамоа шартномаларини ҳам рўйхатдан ўтказадилар.
Экспертиза қилувчи идора сифатида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари иштирок этган ҳолларда тегишли масъул ташкилотчилар ўз тармоғига мансуб жамоа шартномаларини рўйхатдан ўтказадилар.
Бундай ҳолларда корхона, ташкилот, муассаса касаба уюшма қўмитаси жамоа шартномасига имзо чекилган кундан бошлаб 15 кун ичида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига, туман, шаҳар касаба уюшма кенгашига, бошланғич ташкилот касаба уюшма қўмитасига ёки масъул ташкилотчига сахифалари номерланган ва тикилган жамоа шартномасининг уч нусхасини, олдинги йилда жамоа шартномаси бажарилишини текшириш тўғрисидаги далолатномани, жамоа шартномаси лойиҳасини маъқуллаш тўғрисида меҳнат жамоаси умумий йиғилиши (конференцияси) баёнини тақдим этади.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, туман, шаҳар касаба уюшма кенгаши, бошланғич ташкилот касаба уюшма қўмитаси ёки масъул ташкилотчи тақдим этилган жамоа шартномасини 2 иш куни давомида (5-иловада намунаси келтирилган рўйхат китобида) қайд этиб, тақдим этилган хужжатларнинг икки нусхасини қайдлов белгилари (рўйхатдаги №, сана, имзо, штамп) билан бошланғич ташкилот касаба уюшмаси органига қайтариб беради. Экспертиза қилинган жамоа шартномасига шунингдек экспертиза қилинганлиги тўғрисида ҳам белгилар (сана, имзо, штамп) қўйилади.
Ҳаракатдаги жамоа шартномаларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш мажбурий эмас.
15. Экспертиза қилувчи идора сифатида тармоқ касаба уюшмаларининг Марказий кенгашлари, соҳа бўйича республика қўмиталари иштирок этган ҳолларда ушбу жамоа шартномалари қабул қилингандан сўнг рўйхатдан ўтказилмайди ва сақлаш учун нотариал идорага тақдим этилади.
Имзоланган жамоа шартномаси сақлаш учун нотариал идорага тақдим этилганда корхона, ташкилот, муассаса касаба уюшма қўмитаси жамоа шартномасига имзо чекилган кундан бошлаб 15 кун ичида яқин атрофдаги Нотариал идорага сахифалари номерланган ва тикилган жамоа шартномасининг нусхасини, жамоа шартномаси лойиҳасини маъқуллаш тўғрисида меҳнат жамоаси умумий йиғилиши (конференцияси) баёнини тақдим этади. Ўзбекистон Республикасининг “Нотариат тўғрисида”ги Қонунининг 83 ва 84-моддаларига биноан ҳужжатларни сақлаш учун топширган шахсга гувоҳнома берилади. Сақлаш учун қабул қилинган ҳужжатлар уларни сақлаш учун топширган шахсга ёки унинг қонуний вакилига гувоҳнома ва рўйхатни тақдим этганидан кейин ёхуд суднинг қарори бўйича қайтариб берилади.
Нотариус томонидан берилган гувоҳнома юридик шахснинг жамоа шартномаси билан бирга сақланади.
Якуний қоидалар
16. Агар экспертиза қилинган жамоа шартномасида экспертиза натижалари инобатга олинмагани маълум бўлса, ёхуд ходимлар аҳволини қонун хужжатларида, шунингдек (жамоа шартномасига имзо чеккан тарафларга нисбатан амал қиладиган) тармоқ (тариф) ва худудий (минтақавий) келишувларда назарда тутилганига қараганда ёмонлаштирадиган янги шартлар аниқланса, Экспертиза қилувчи идорараҳбари жамоа шартномасига имзо чеккан шахсларга нуқсонларни бартараф этиш муддатини белгилайди.
17. Агар белгиланган муддатда нуқсонлар бартараф этилмаса Экспертиза қилувчи идоранинг ҳайъат органи тегишли мутахассисларни жалб этган холда Меҳнат кодексининг 5 ва 9-моддаларига биноан жамоа шартномасининг ходимлар аҳволини қонун хужжатларида ва бошқа меъёрий хужжатларда назарда тутилганига қараганда ёмонлаштирадиган шартларини ҳақиқий эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир. Бундай қарор 5 кун ичида жамоа шартномасига имзо чеккан шахсларга, шунингдек Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг меҳнат ҳуқуқ инспекциясига юборилади.
18. Мазкур тартиб 2013 йилнинг 1 февралидан амалга киритилади, шу кундан эътиборан Ўзбекистон КУФК Раёсатининг 2007 йил 19 августдаги 6-3 сонли Қарори билан тасдиқланган ва 2010 йил 20 декабрдаги 20-17 сонли Қарори билан қўшимчалар киритилган “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига бирлашган касаба уюшмалари тизимида жамоа шартномалари лойиҳаларини экспертиза қилиш ва қабул қилинган жамоа шартномаларини рўйхатдан ўтказиш Тартиби” ўз кучини йўқотади.
1-илова
Авиаходимлар ва Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмалари тизимида жамоа шартномалари лойиҳаларини жамоатчилик экспертизасидан ўтказиш учун масъул касаба уюшмаси органлари
Т/р |
Тармоқ |
Касаба уюшмаси Марказий кенгаши қошидаги эксперт комиссияси томонидан жамоа шартномалари лойиҳалари жамоатчилик экспертизасидан ўтказиладиган тармоққа мансуб юридик шахслар |
Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси қошидаги эксперт комиссияси томонидан жамоа шартномалари лойиҳалари жамоатчилик экспертизасидан ўтказиладиган тармоққа мансуб юридик шахслар |
1. |
Авиаходимлар |
Барча юридик шахслар |
– |
2. |
Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари |
Бевосита Марказий кенгаш хизматига олинган юридик шахслар |
Минтақавий темир йўл узели тизимидаги юридик шахслар |
Эслатма: Тармоқ келишувларини тузган ижтимоий шерикларнинг республика идоралари, олий ва малака ошириш ўқув юртлари жамоа шартномалари лойиҳаларини Марказий кенгашлар қошидаги эксперт комиссиялари жамоатчилик экспертизасидан ўтказади.
2-илова
Алоқа, Ёқилғи-энергетика комлекси, кимё саноати ва геология, Металлургия ва машина-созлик саноати тармоқлари, Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмалари тизимида жамоа шартномалари лойиҳаларини жамоатчилик экспертизасидан ўтказиш учун масъул касаба уюшмаси органлари
Т/р |
Тармоқ |
Касаба уюшмаси Марказий кенгаши қошидаги эксперт комиссияси томонидан жамоа шартномалари лойиҳалари жамоатчилик экспертизасидан ўтказиладиган тармоққа мансуб юридик шахслар |
Соҳа бўйича республика касаба уюшма қўмитаси қошидаги эксперт комиссияси томонидан жамоа шартномалари лойиҳалари жамоатчилик экспертизасидан ўтказиладиган тармоққа мансуб юридик шахслар |
1. |
Алоқа |
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси |
Ўз МТРК ва “Ўзбектелеком” АКдан бошқа барча юридик шахслар |
2. |
Ёқилғи-энергетикакомлекси, кимё саноати вагеология |
1. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жойлашган рўйхатдаги ходимлар сони 3000 нафардан кўп бўлган юридик шахслар 2. Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида жойлашган рўйхатдаги ходимлар сони 500 нафардан кўп бўлган юридик шахслар. |
1. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жойлашган рўйхатдаги ходимлар сони 3000 нафардан кам бўлган юридик шахслар 2. Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида жойлшаган рўйхатдаги ходимлар сони 500 нафардан кам бўлган юридик шахслар |
3. |
Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари |
Рўйхатдаги ходимлар сони 5000 нафардан кўп бўлган юридик шахслар |
Рўйхатдаги ходимлар сони 5000 нафардан кам бўлган юридик шахслар |
4. |
Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари |
Рўйхатдаги ходимлар сони 500 нафардан кўп бўлган юридик шахслар |
Рўйхатдаги ходимлар сони 500 нафардан кам бўлган барча юридик шахслар |
Эслатма: Тармоқ келишувларини тузган ижтимоий шерикларнинг республика идоралари, олий ва малака ошириш ўқув юртлари жамоа шартномалари лойиҳаларини Марказий кенгашлар қошидаги эксперт комиссиялари жамоатчилик экспертизасидан ўтказади.
3-илова
Агросаноат мажмуи, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати, Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари, Соғлиқни сақлаш, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмалари тизимида жамоа шартномалари лойиҳаларини жамоатчилик экспертизасидан ўтказиш учун масъул касаба уюшмаси органлари
Т/р |
Тармоқ |
Касаба уюшмаси Марказий кенгаши қошидаги эксперт комиссияси томонидан жамоа шартномалари лойиҳалари жамоатчилик экспертизасидан ўтказиладиган тармоққа мансуб юридик шахслар |
Касаба уюшма ташкилотлари ҳудудий бирлашмаси қошидаги эксперт комиссияси томонидан жамоа шартномалари лойиҳалари жамоатчилик экспертизасидан ўтказиладиган тармоққа мансуб юридик шахслар (масъул ташкилотчи ёрдамида) |
Туман, шаҳар касаба уюшма кенгаши қошидаги эксперт комиссияси томонидан жамоа шартномалари лойиҳалари жамоатчилик экспертизасидан ўтказиладиган тармоққа мансуб юридик шахслар |
1. |
Агросаноат мажмуи |
1.Рўйхатдаги ходимлар сони 5000 нафардан кўп бўлган юридик шахслар 2. Тошкент шаҳри юридик шахслари |
Тошкент шаҳридан бошқа ҳудудларда бевосита масъул ташкилотчилар хизматига олинган юридик шахслар |
Тошкент шаҳридан бошқа барча ҳудудларнинг туманлари ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларидаги юридик шахслар |
2. |
Давлат муассасалари ва жамоат хизмати |
Тошкент шаҳрида жойлашган тармоққа мансуб рўйхатдаги ходимлар сони 100 нафардан кўп бўлган юридик шахслар |
1. Бевосита масъул ташкилотчилар хизматига олинган юридик шахслар 2. Тошкент шаҳрида ходимлар сони 100 нафардан кам бўлган юридик шахслар |
Тошкент шаҳридан бошқа барча ҳудудларнинг туманлари ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларидаги юридик шахслар |
3. |
Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари |
Рўйхатдаги ходимлар сони 1000 нафардан кўп бўлган юридик шахслар |
Бевосита масъул ташкилотчилар хизматига олинган юридик шахслар |
Туманлар ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар ҳудудлардаги юридик шахслар |
4. |
Соғлиқни сақлаш |
1. Рўйхатдаги ходимлар сони 2000 нафардан кўп бўлган юридик шахслар 2. Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари |
Бевосита масъул ташкилотчилар хизматига олинган юридик шахслар |
Туманлар ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар тиббиёт бирлашмалари таркибидаги юридик шахсларнинг жамоа шартномалари лойиҳаларини туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси қошидаги эксперт комиссияси экспертизадан ўтказади |
5. |
Таълим, фан ва маданият |
Рўйхатдаги ходимлар сони 1000 нафардан кўп бўлган юридик шахслар
|
Бевосита масъул ташкилотчилар хизматига олинган юридик шахслар |
Туманлар ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар ҳудудлардаги юридик шахслар |
Эслатма: Тармоқ келишувларини тузган ижтимоий шерикларнинг республика идоралари, олий ва малака ошириш ўқув юртлари жамоа шартномалари лойиҳаларини Марказий кенгашлар қошидаги эксперт комиссиялари жамоатчилик экспертизасидан ўтказади.
4-илова
“Жамоатчилик экспертизасини ўтказиш учун келиб тушган жамоа шартномалари лойиҳаларини рўйхатга олиш китоби”нинг намунаси
Тар-тиб сони | Корхона, ташкилот, муассаса номланиши | Ходимлар сони | Жамоа шартно–масида жами бандлар сони | Жамоа шарт-номасига иловалар сони | Жамоа шартнома–сининг амал қилиш муддати | Жамоа шартно-маси лойиҳасижамоат-чиликэкспер-тизасига тақдим этилган сана | Жамоатчилик экспертизаси натижалари берилган сана ва уни олган шахс имзоси ёки юборилган электрон почта манзили |
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
5-илова
“Жамоа шартномаларини рўйхатдан ўтказиш китоби”нинг
НАМУНАСИ
Тар-тиб сони |
Корхона, ташкилот, муассаса номланиши |
Ходим-лар сони
|
Жамоа шартно-маси лойиҳаси экспер-тизага тақдим этилган сана |
Экспер-тиза на-тижала-ри берил-ган сана ва уни олган шахс имзоси |
Жамоа шартнома-си қабул қилинган сана ва унинг амал қилиш муддати
|
Жамоашарт-номаси рўй-хатдан ўтка-зилган сана ва унинг рўйхат-даги № |
Жамоа шарт-нома-сига ўзгар-тириш ва қў-шим-чалар рўй-хатдан ўтка-зилган сана ва унинг рўйхат-даги №
|
Жамоашарт-нома-сида жами бандлар сони |
Жамоа шарт-нома-сига илова-лар сони |
Рўйхатдан ўтказилган жамоа шартномаси қайтиб берилган сана, уни олган шахс исми-шарифи ва имзоси
|
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
9 |
10 |
11 |
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: