СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ
“Ўзвагонтаъмир” акциядорлик жамияти тасарруфидаги Самарқанд вагон таъмирлаш депоси касаба уюшма ташкилоти фаоллари темирйўлчилар саломатлигини мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, меҳнат ва дам олиш шароитларини яхшилаш борасида самарали фаолият олиб бормоқда. Айниқса, темирйўлчилар орасида спортни тарғиб қилиш, кучли спортчиларни аниқлаш ва уларнинг соғлигини мустаҳкамлаш борасида қатор тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Яқинда корхона цехлари ўртасида валейбол спорт тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Унда йиғув цехи билан тажриба цехи жамоалари валейбол ўйнашди. Натижада тажриба цехи жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Шунингдек, халқимизнинг энг севимли спорт ўйинларидан бири тош кўтариш бўйича ҳам мусобақа ташкил этилди. Унда темирйўлчилар жисмонан соғлом ва кучли эканликларини намойиш этишди. Иштирокчилар орасида 16 килограммли тошни энг кўп маротаба кўтарган уста Фаррух Вайдилаев, ғилдирак цехи чилангари Алиаскар Содиқов, йиғув цехи бригадири Йўлдош Холдоров, йиғув цехи ювувчиси Фаррух Мамадалиев ва техник Шерзод Куёмовлар ғолиб бўлишди. Аёллар ўртасида ҳам турли спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилди. Барча ғолибларга касаба уюшмасининг эсдалик совғалари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: