СПОРТ — САЛОМАТЛИК ГАРОВИ
“Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси ҳудудий касаба уюшма қўмитаси корхона ишчи-ходимларининг бўш вақтларида мароқли ҳордиқ чиқариш ва дам олиш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Доимий равишда ишчи-ходимлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида спортнинг ҳар хил турлари бўйича мусобақалар ўтказиб келинмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири куни кеча “Локомотив” спорт мажмуасида ўтказилди. Унда ҳудудий касаба уюшма қўмитаси тасарруфидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотларидан жами 29 та жамоалар иштирокида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа ўтказилди. Қизғин баҳс-мунозараларга бой ва шиддатли тусда ўтган мусобақада учта ғолиб жамоа аниқланди. Натижада, 1-ўринга Яшнобод транспорт касб-ҳунар коллежи жамоаси, 2-ўринга Тошкент темир йўл транспорти касб-ҳунар коллежи жамоаси ва 3-ўринга Тошкент МТУ “Озодлик” станцияси жамоалари эришишди.
Ғолиблар касаба уюшма қўмитасининг қимматбаҳо совринлари билан тақдирландилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: