Самарқандга саёҳат
Қарши электр таъминоти корхонаси касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурига мувофиқ бир гуруҳ корхона ишчи-ходимлари учун қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштирилди. Темирйўлчилар саёҳат давомида Самарқанд шаҳрининг қадимий ва тарихий обидалари, мадрасалари ва шаҳарнинг бугунги замонавий кўриниши билан танишишди.
— Самарқанд шаҳрига қилган саёҳатимиз давомида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг қабрларини зиёрат қилдик ҳамда Регистон майдони, Гўри Амир, Шохи Зинда ва Дониёр пайғамбар мақбаралари каби муқаддас қадамжоларни зиёрат қилдик, — дейди Қарши электр таъминоти корхонаси касаба уюшма қўмитаси раиси Яраш Норқулов. — Ишчи-ходимларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида юртимизнинг диққатга сазовор масканлари бўйлаб саёҳатлар уюштириш касаба уюшма фаолларининг доимий диққат эътибор бўлмоқда. Қадимий шаҳарга қилган саёҳатимиз барча темирйўлчиларда жуда катта таассурот қолдирди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: