Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

БАЙРАМ ШУКУҲИ

Шу кунларда атрофда ажиб бир манзара барқ уриб, табиат яшилликка бурканмоқда. Янгиланиш ва яшариш фасли юртимиз бўйлаб кезмоқда. Ана шундай тароватли, шукуҳли кунларнинг бошида Наврўз дея аталмиш асрлар тарихига эга бўлмиш миллий байрамимиз нишонланмоқда. Байрам томошаларида халқимизнинг қадимий урф-одатлари, миллий анъаналаримиз намойиш этилиб, шу тариқа миллий қадрият ва анъаналаримиз ёш авлод қалбига сингиб боради.

Наврўз байрами тадбирлари доирасида «Кўприкқурилиш трести» унитар корхонасида раҳбарияти ва касаба уюшма қўмитаси ҳамжиҳатлигида корхонанинг 2000 дан ортиқ ишчи-ходими учун Юнусобод, Роҳат метро қурилиши,  Сергели туманидаги қурилиш объектлари ва корхона ишчилари томонидан амалга оширилаётган барча қурилиш жойларида байрам тантаналари ташкил этилиб, унда халқимизнинг миллий таомлари сумалак, ош пиширилди ва тарқатилди.

“Кўприкқурилиш трести» УК раҳбарияти ва касаба уюшма қўмитаси байрам тадбирлари уюштирилаётган қурилиш объектларида бўлиб, барча ишчи-ходимларни байрам билан табриклади.

Байрам муносабати билан касаба уюшма қўмитаси томонидан миллий спорт тури бўлган – арқон тортиш бўйича ишчи-ходимлар ўртасида спорт мусобақаси уюштирилди. Барча иштирокчилар ва ғолибларга касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалари тақдим этилди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Sentabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!