Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

“БАҲОР МАЛИКАСИ” ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

“Қарши минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси раҳбарияти ҳамда касаба уюшма ҳудудий бўлинмаси ҳомкорлигида Наврўз байрамига бағишлаб “Баҳор маликаси” номли кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Соғлом турмуш тарзи ғоясини илгари сурган ушбу танловда 5 нафар қиз турли шартлар бўйича ўзаро беллашди.

Қизғин кечган беллашувлардан кейин “Баҳор маликаси” номинациясини Қарши темир йўл шифохонаси ҳамшираси Холида Суярова қўлга киритди. Шунингдек, Қарши вагон депоси йиғув цехи техниги Маърифат Эшмаматова “Энг назокатли иштирокчи”, Қарши алоқа ва ишорат муассасаси электромеханиги Рушана Муратова “Энг оқила иштирокчи”, Қарши темир йўл таъмирлаш корхонаси техник хизмат кўрсатиш муҳандиси Азиза Жўраева “Энг фаол иштирокчи” ҳамда Қарши локомотив депоси локомотив бригадалар муҳандиси Шоира Набиева “Энг қувноқ” номинациясига лойиқ деб топилди.

Ғолибларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2025
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!