ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ ЖАМОА ШАРТНОМАСИ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ
Қўқон минтақавий темир йўл узели раҳбарияти ҳамда ҳудудий касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2015-2017 йиллар учун мўлжалланган жамоа шартномаси мажбуриятларини бажарилиши ҳамда 2018-2020 йиллар учун янги таҳрирдаги жамоа шартномасини қабул қилиш бўйича Конференция бўлиб ўтди.
Конференцияга МТУ раҳбарияти ҳамда ҳудудий қўмитанинг 75 нафар сайланган делегатлари таклиф этилди.
Йиғилишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг меҳнаткашларни ижтимоий ҳимоялаш бўлими етакчи мутахассиси Клара Шоюсупова ҳамда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшма Республика Кенгаши молия бўлими назоратчи тафтишчиси Умарбек Матмурадов қатнашдилар.
Қўқон минтақавий темир йўл узели раҳбарияти ҳамда ҳудудий касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2015-2017 йиллар учун мўлжалланган жамоа шартномаси мажбуриятларини бажарилиши бўйича МТУ бош муҳандиси Ю.Тўйчиев ҳамда жамоа шартномаси бандларининг касаба уюшмалари томонидан бажарилиши бўйича ҳудудий қўмита раиси М.Нурматовлар ҳисобот беришди.
2017-2018 йилларга мўлжаллаб тузилган жамоа шартномасининг маъмурият ва касаба уюшмалари томонидан бажарилиши делегатлар томонидан қониқарли деб баҳоланди.
Янги 2018-2020 йиллар учун мўлжалланаётган жамоа шартномасига ишчи-ходимлар ва пенсионерлар томонидан киритилган таклифлар асосида пенсионерларга бир йилда бир марта моддий ёрдам, ишчи-ходимлар ва пенсионерларга имтиёзли тиш протезлари қўйиш, уй-жойлари печка билан иситиладиган ижтимоий кўмакка муҳтож нафақахўрлар ва ишчи-ходимларни кўмир билан таъминлаш ва шу каби янги бандлар киритилди. Конференция иштирокчилари янги жамоа шартномага киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни бир овоздан маъқуллади. Йиғилиш қизғин ва музокараларга бой руҳда ўтди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: