ВАТАНГА БАХШИДА УМР
Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тасарруфидаги Марказий кутубхонада Биринчи Президентимиз, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Тошкент темир йўл транспорти касб-ҳунар коллежи ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этди. Республика маънавият ва маърифат маркази Миробод тумани бўлинмаси раҳбари Холмухаммад Хусанов Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ҳаёти, фаолияти ва унинг ёзган асарлари тўғрисида маъруза қилди.
Биринчи Президентимиз бутун сиёсий фаолияти давомида ўзи илгари сурган “Биздан озод ва обод Ватан қолсин!”, “Элим деб, юртим деб, ёниб яшаш керак”, деган олижаноб ғояларга амал қилиб яшагани таъкидланди. Шунинг учун ҳам кўп миллатли халқимиз юрагидан чуқур ўрин эгаллади. Ўзининг кўп қиррали сиёсий фаолияти, юксак инсонийлик фазилатлари билан мустақил Ватанимиз тарихида ўчмас из қолдирди. Бутун умрини ўз Ватанига бахшида қилди. Жаҳон миқёсида катта ҳурмат ва обрў-эътиборга эга бўлган улуғ шахс ва арбоб сифатида ном қозонди.
Тадбирда ўқувчилар томонидан И.Каримов тўғрисидаги шеърлар, ҳаёти ва фолиятига доир маълумотлар ўқиб эшиттирилди. Шунингдек, талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: